Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2017 й. 331-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.05.2017 й.
N 331
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР
АКАДЕМИЯСИНИНГ УСТАВИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академикларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 31 майдаги
331-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва самарали ривожланишини таъминлаш тўғрисида" 2000 йил 9 июндаги 223-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 11 июлдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 28-сон, 338-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 5 июнь, 22-сон, 434-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 5-сон, 85-модда