Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 й. ПФ-5060-сон "Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
29.05.2017 й.
N ПФ-5060
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
СИЁСИЙ БОШПАНА БЕРИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига амал қилган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 22-бандига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш учун мурожаат қилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик маълумотлар базасини шакллантириш бўйича белгиланган тартибда таклифни киритсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 5 июнь, 22-сон, 414-модда