Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.06.2017 й. 391-сон қарорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 19 июндаги
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган
корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга
кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш,
тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс мақомисиз ташкил этиладиган давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.
3. Маблағларни хусусийлаштирилган корхоналарни амалий равишда қўллаб-қувватлашга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ва тадбиркорларнинг бизнес юритиш асосларига ўқишини ташкил этишга йўналтириш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади.
2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
б) ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича Жамғармага йўналтириладиган давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси;
в) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича жамланадиган бошқа манбалар, шу жумладан:
корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларини (шу жумладан, якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотишдан тушган маблағлар;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган қарзларнинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушумлар;
протоколни ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар, танловлар (тендерлар) ёки оммавий оферта ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари;
давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари;
Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилишидан тушумлар;
суд қарорлари бўйича тушумлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида жамланади.
6. Жамғармага барча турдаги манбалар бўйича тушган маблағлар солиққа тортилмайди.
3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ
ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
7. Жамғарма маблағларини тақсимлаш, ушбу Низомнинг 8 ва 10-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлардан ташқари, қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:
а) 96,5 фоизи - кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга мақсадли йўналтириш учун тижорат банкларига;
б) 1,5 фоизи - маблағларни мақсадли равишда бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, шу жумладан, тадбиркорлар учун ташкил этилган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига;
в) 2 фоизи - тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш, шу жумладан, давлат мулки ва хусусийлаштирилган объектлар электрон базаси ва реестрини шакллантириш, хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади)нинг бюджетдан ташқари жамғармасига.
Ушбу банднинг "б" ва "в" кичик хатбошиларда кўзда тутилган маблағлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тегишли маблағ олувчиларнинг ҳисоб рақамларига йўналтирилади.
Жамғарма маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, жумладан маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар ва назоратни амалга ошириш ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар, шунингдек давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 25 фоиз миқдоридаги қисми Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига йўналтирилади, ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тасарруфида қолдириладиган, шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10 фоизи маблағлар бундан мустасно.
Бунда:
тушган маблағлардан давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилади. Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бекор қилинган тақдирда тегишли бюджетларга, Давлат рақобат қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига аввал йўналтирилган маблағлар қайтарилмайди;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағлар уларнинг тушишига кўра ҳар ҳафтада йўналтирилади;
давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 25 фоизи миқдоридаги қисми Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилган ҳолларда маблағларнинг (Давлат рақобат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тасарруфида қолдириладиган маблағлардан ташқари) қолган қисми ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилган мақсадларга йўналтирилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида аниқ давлат активини сотишдан тушган маблағлар бошқа мақсадларга тўлиқ ёки қисман йўналтирилган тақдирда, мазкур Низомнинг 7-банди маблағларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.
Бунда тушган маблағлар назарда тутилган мақсадларга:
сотиб олиш тўловлари (шу жумладан, ҳисобланган тақдирда - пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари ва давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно;
давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича пеня ва жарималар суммаси, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилган ҳолда йўналтирилади.
10. Давлат активлари олди-сотдиси бўйича тузилган ва бекор қилинган шартномалар, берилган қарзлар бўйича тушган пеня ва жарималар суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи - Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
қолган қисми - мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимланади.
11. Жамғарма маблағлари ҳисобидан берилган қарзларнинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар суммаси тўлиқ миқдорда Жамғарма ҳисобига ўтказилади.
12. Давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бекор қилинганда:
маблағларни сотиб олувчига қайтариш, агар суднинг қарорида ёки шартнома томонларининг алоҳида келишуви билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўланган маблағлардан пенялар ёки жарималар суммасини ушлаб қолган ҳолда давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) шартларига мувофиқ амалга оширилади;
пенялар ва жарималар суммасини тақсимлаш мазкур шартнома (битим) бўйича илгари тўланган ва тақсимланмаган маблағлар Жамғарма ҳисоб рақамларида мавжуд бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун ўтказилган маблағлар Жамғармага қайтарилганда (ундирилганда) мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун илгари ўтказилган маблағлар маблағ олувчилар томонидан Жамғармага қайтарилиши лозим, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари ва давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларига йўналтирилган маблағлар бундан мустасно.
13. Маблағларни мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимлаш қуйидагиларни чегирган ҳолда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан бир йўла тўловлар;
хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида ташкил этилган хусусийлаштирилган корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш тадбирларини (симпозиумлар, конференциялар, форумлар, семинарлар, тренинг ва ўқув курслари, ташрифлар, акциялар, кўргазма ва танловлар, оммавий ахборот воситаларида чиқиш ва ёритишлар ва бошқалар) ўтказиш харажатлари;
белгиланган тартибда бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан харидорларга қайтарилган маблағлар;
талабгорлар томонидан давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган маблағлар;
Жамғармага нотўғри тушган ва ортиқча ўтказилган, шунингдек аниқлаштирилгунгача суммалар;
давлат активларини сотиш, шу жумладан акцияларни иккиламчи оммавий таклиф қилиш, давлатга тегишли акцияларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш бўйича депозитарий хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари буюртмаларига асосан давлат активларини хусусийлаштириш, давлат корхоналарини қайта ташкил этиш, давлат активларини хўжалик жамиятларига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ва устав фондига бериш мақсадида ҳамда давлат манфаатларини кўзлаб бошқа ҳолларда баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган шартлар ва мезонларга асосан жалб қилинганда, амалий тадқиқотларни бажариш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, методик ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёрлаш бўйича илмий-тадқиқот, аудиторлик, молия, консалтинг, бошқа хорижий ва маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, мустақил экспертлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
суд қарорлари асосида амалга оширилган харажатлар.
14. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан харажатларни амалга оширишда товар етказиб берувчилар билан шартномалар қуйидаги ҳолатларда танлов (танлаб олиш)ни ўтказмасдан тузилиши мумкин:
давлат активлари тўғрисидаги рекламаларни ва ахборот тусидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, шунингдек реклама ва эълонларни ташқи реклама воситаларида (билбордлар, баннерлар ва бошқаларда) жойлаштириш;
давлат активларини сотишда, шунингдек юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни ва бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олишда биржа ва биржадан ташқари савдоларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш;
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммолари тадқиқотлари маркази томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, методик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни амалга ошириш;
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказида Давлат рақобат қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини, шунингдек давлат ишончли вакиллари ва хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ўқитиш;
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги "Приватинформсистем" ахборот технологиялари маркази" ДУК томонидан замонавий ахборот-технологик компьютер дастурларини, электрон маълумотлар базаси ва реестрларини, локал компьютер тармоғини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улар бўйича хизмат кўрсатиш;
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат тендер комиссияси қарорлари асосида маҳаллий ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
баҳоловчи ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш. Баҳоловчи ташкилотлар хизматларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Низомга мувофиқ қопланади.
15. Жамғарманинг жорий молия йили якуни бўйича қолдиқ маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.
4-БОБ. КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
УЧУН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШ
16. Кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш Жамғармадан тижорат банкларига (кейинги ўринларда банклар деб аталади) маблағлар ажратиш йўли билан амалга оширилади:
а) кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун улар томонидан кредитлар берилганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўпи билан 4 фоизга ошадиган фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар (кейинги ўринларда субсидиялар деб аталади);
б) кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига кредитлар бериш учун муддатлилик, тўловлилик ва қайтаришлик асосида кредит ресурслари (кейинги ўринларда ресурслар деб аталади).
17. Субсидия ва ресурслар мақсадли ҳисобланади ва кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун банклар томонидан миллий валютада кредитлар беришда қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади:
тайёр маҳсулот, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришнинг, шунингдек хизмат (иш) турларининг янги қувватларини ташкил қилишга;
мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилашга, шу асосда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, рақобатбардош, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар чиқарилишини кенгайтириш, маҳсулот ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтиришни таъминлашга;
маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларини, бошқа асосий фондларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга.
18. Субсидия ва ресурслар устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган банкларга мақсадли субсидиялар бериш (кредит линиялари очиш) тўғрисида Давлат рақобат қўмитаси ва бош банк ўртасида тузиладиган Бош келишувга асосан ажратилади.
19. Бош келишув тузиш учун банклар Давлат рақобат қўмитасига:
банкнинг тегишли бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки акциядорлар умумий йиғилиши) томонидан тасдиқланган Бош келишув тузиш тўғрисидаги қарорнинг бир нусхасини;
ҳудудлар бўйича жорий календарь йили учун ресурслар (субсидиялар ҳажми)га бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобини тақдим этади.
20. Давлат рақобат қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Давлат рақобат қўмитаси билан Бош келишув тузган банкларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар (кейинги ўринларда Ҳудудий идоралараро комиссиялар деб аталади) томонидан тасдиқланган илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳалари рўйхатини тақдим этади.
21. Банклар танланган лойиҳаларнинг мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқлиги ва ажратиладиган субсидиялар суммаси ҳисоб-китобининг ишончлилиги, шунингдек ресурслар ва улар бўйича фоизларнинг Жамғармага ўз вақтида қайтарилиши учун жавоб берадилар.
5-БОБ. БАНКЛАРГА СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ
22. Банкларнинг жойлардаги филиаллари кичик тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича банкларнинг кредит сиёсатида белгиланган мезонлар доирасида кўриб чиқадилар.
Илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизидаги инвестиция лойиҳаларини банк филиаллари томонидан кўриб чиқиш ва танлаш Ҳудудий идоралараро комиссиялар тасдиқлаган лойиҳалар жумласидан амалга оширилади.
23. Кредит бериш тўғрисидаги қарор банкларнинг тегишли кредит қўмиталари томонидан қабул қилинади. Бунда кредит шартномасида фоиз тўловларининг бир қисми Жамғармадан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан қопланиши кўрсатилиши лозим.
Кредит беришни маъқуллаш тўғрисидаги банкнинг тегишли кредит қўмитаси қарори нусхаси Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органига тақдим этилади.
24. Субсидиялар ажратиш учун банклар ҳар ойда, ойнинг 25-санасидан кечикмасдан ҳудудлар бўйича фоиз тўловлари юзасидан субсидия тақдим этиладиган кредитлар рўйхатини ҳамда аниқ кредит бўйича субсидия суммасини илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига субсидияларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотни тақдим этадилар.
Тақдим этилган материаллар Давлат рақобат қўмитаси томонидан улар тушган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Субсидиялар ажратиш учун асослар етарли эмас деб эътироф этилган тақдирда, Давлат рақобат қўмитаси сабаблари изоҳланган ҳолда рад этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборади.
25. Субсидиялар қарз олувчилар - лойиҳа ташаббускорлари томонидан фоиз тўловлари тўланганда ажратилади. Бунда қарз олувчи - лойиҳа ташаббускори кредит шартномасида кўзда тутилган фоиз тўловларини Жамғарма томонидан қопланадиган субсидия бўйича тўлов қисмини чегирган ҳолда тўлайди.
26. Жамғармадан субсидиялар ҳар ойда Бош келишувда кўзда тутилган миқдор ва Жамғарма маблағлари қолдиғи доирасида ажратилади.
Субсидия ажратиш учун буюртманомалар субсидия чегирилиб, лойиҳалар ташаббускорлари томонидан кредитнинг ҳақиқатда қопланган фоизли харажатлари суммасини кўрсатган ҳолда, бош банк томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади.
Жамғарма томонидан субсидиялар мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган буюртманомалар тақдим этиш ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай бош банк ҳисоб рақамига маблағларни ўтказиш йўли билан ажратилади.
Қарз олувчи - лойиҳа ташаббускори томонидан кредит кечикиб тўланган тақдирда, ажратиладиган субсидиялар суммаси тасдиқланган тўлов жадвалида қайд этилган суммадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Фоизли харажатларни ҳисоблаш ва субсидиялар ажратиш бўйича шартли мисоллар мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган.
27. Субсидиялар ажратиш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
қопланган кредитлар бўйича;
кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
банк кредит шартномасини бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилганда ва ундирувни мулкка (гаровга) қаратганда;
ушбу кредитга "фоиз ўстирмаслик" мақоми қўлланилганда.
28. Агар:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарганда, ажратилаётган субсидиялар суммаси кредит расмийлаштирилган кунда қайд этилган даражада ўзгаришсиз қолади;
кредит шартномаси бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу шартнома бўйича ажратилган субсидиялар кредит шартномасини бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги суд қарори кучга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида бош банк томонидан Жамғармага қайтарилади.
29. Бош банк томонидан фойдаланилмаган ва Жамғармага қайтарилган субсидиялар мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимланмайди ва 4-бобда кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади.
6-БОБ. БАНКЛАРГА РЕСУРСЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ
30. Ресурслар тузилган Бош келишув ва Жамғарма қолдиқ маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасини йиллик икки фоизга камайтирилганига тенг фоиз ставкасида бош банкка ажратилади.
Ресурслар ва улар бўйича фоизлар қарз олувчилар - лойиҳа ташаббускорларига кредитлар ажратилишидан ва улар томонидан қайтарилишидан қатъи назар, Бош келишув шартларига мувофиқ бош банк томонидан қайтарилади.
31. Бош келишувни тузган банклар маблағлар олиш учун ҳар ойда Давлат рақобат қўмитасига ҳудудлар ва қарз олувчилар - лойиҳа ташаббускорлари бўйича кредит ажратиш тўғрисида кредит қўмитасининг қарори, кредитнинг умумий суммаси, кредит бўйича Жамғармадан илгари олинган маблағлар суммаси ва олинадиган маблағлар бўйича буюртманома суммаси тўғрисида маълумотлар кўрсатилган буюртманома тақдим этадилар.
32. Банклар ажратилган ресурслар ҳисобидан лойиҳа ташаббускорига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ставкада уч йилгача муддатга кредитлар беради.
Банклар илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизидаги инвестиция лойиҳаларини Ҳудудий идоралараро комиссиялар тасдиқланган лойиҳалар таркибидан кўриб чиқилади ва танланади.
33. Қабул қилинган буюртманомаларга асосан Давлат рақобат қўмитаси банкларга маблағларни ўтказади. Давлат рақобат қўмитаси билан Бош келишувлар тузган банклар маблағ олиш учун киритилган буюртманомаларнинг тўғрилиги ва кредитларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича мониторинг юритишга жавобгардирлар.
34. Банклар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан ажратилган ресурслари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун берилган кредитлар тўғрисида қарз олувчилар - лойиҳа ташаббускорлари бўйича маълумотларни Давлат рақобат қўмитасига тақдим этадилар.
35. Олинган ресурслар ва улар бўйича фоизлар маблағларини қоплаш Бош келишувлар шартларига мувофиқ банклар томонидан ҳар ойда амалга оширилади.
36. Бош банк томонидан Жамғармага қайтарилган ресурслар (улар бўйича фоизлар билан биргаликда) мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимланмайди ва 4-бобда кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади.
7-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ
37. Жамғармани бошқариш Давлат рақобат қўмитасининг Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси томонидан амалга оширилади, бошқарма:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;
Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши ҳисобини юритади, мазкур Низом ва қонунчиликда кўзда тутилган харажатларни амалга оширади, Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади;
қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
38. Давлат рақобат қўмитасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бош бошқармаси, Хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилиш ҳудудий бўлимлари ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ҳудудий бўлимлари:
Ҳудудий идоралараро комиссиялар тасдиғига киритиш учун илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизидаги инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш ва танлашда иштирок этади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ресурслар олиш тўғрисидаги банкларнинг буюртманомаларини ва Жамғармадан олинган ресурслар ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисидаги банклар томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқишда иштирок этади;
кичик тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши бўйича таҳлил ва мониторинг олиб боради ва уларнинг амалга оширилиши бўйича маълумотлар тайёрлайди.
8-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИНГ ТУШИШИ
ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ БЎЙИЧА
ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ
39. Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий органлар томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасидаги ҳолатига кўра, ҳисобот ойининг 5-санасидан кечикмай Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади.
40. Жамғарма ҳисоботининг даромад ва харажат қисмидан қуйидагилар чегириб қолинади:
хато ва ортиқча кирим қилинган суммалар, шунингдек талабгорлар томонидан шартномалар (битимлар) тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича шартномалар (битимлар) тузилмаган маблағлар - улар қайтарилган даврда;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар - улар ўтказилган даврда.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан хато ва ортиқча ўтказилган суммалар Жамғармага қайтарилиши ва мазкур Низомга мувофиқ тақсимланиши лозим.
41. Давлат рақобат қўмитаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
43. Жамғармага тушадиган маблағлар ҳисоб-китобининг ўз вақтида олиб борилишини қуйидагилар таъминлайди:
савдо ташкилотчилари - ҳисоб-клиринг хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ биржа савдоларида сотилган давлат активлари бўйича;
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари - қонунчиликка мувофиқ биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича;
Давлат мулкини ижарага бериш марказлари - давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пенялар ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси бўйича;
маблағлар ўтказишга жавобгар ташкилотлар - бошқа манбалар бўйича.
44. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари Жамғарма маблағларини тўғри тақсимлаш, шунингдек қонунчиликка мувофиқ Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш юзасидан жавоб берадилар.
45. Жамғармадан маблағ олувчилар маблағлардан қонунчиликка мувофиқ мақсадли ва тўғри фойдаланилиши юзасидан жавоб берадилар.
46. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
2-ИЛОВА
Давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар,
ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня
ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун
жарималар суммасини Жамғармага йўналтириш
СХЕМАСИ
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
Муддатлар |
||
|
|
|
|
|
|
Ижарага олувчилар |
|
Давлат мулкини ижарага бериш маркази транзит ҳисоб рақамига ижара тўлови, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммасини тўлаш
|
Ижара шартномасида белгиланган муддатларда |
||
|
|||||
|
|||||
Давлат мулкини ижарага бериш марказлари |
|
Ижара тўлови, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммасидан тушумлар ҳисобини юритиш ва мониторинги
|
Ҳар куни |
||
|
|||||
|
|||||
|
Давлат мулкини ижарага бериш маркази транзит ҳисоб рақамига ижара тўлови, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммасининг ўз вақтида тўланиши ва тушишини назорат қилиш
|
Ҳар куни |
|||
|
|||||
|
|||||
|
Ижара тўловлари, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммасини тақсимлаш
|
Ҳар ҳафтада |
|||
|
|||||
|
|||||
Давлат рақобат қўмитаси |
|
Давлат мулки ижарасидан Жамғармага тушган маблағлар ҳисобини юритиш
|
Ҳар ҳафтада |
||
|
|||||
|
|
|
|
|
3-ИЛОВА
Жамғарманинг бошқа манбалари
бўйича маблағларни жамлаш
СХЕМАСИ
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
|
Муддатлар |
|||
а) давлат активларини сотишдан маблағлар, тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномаси (битими) бўйича пеня ва жарималар:
|
|||||||
Давлат активларини сотиб олувчилар ва савдо ташкилотчилари |
|
Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловларини, пеня ва жарималар суммасини Жамғармага тўлаш
|
Шартномада белгиланган муддатларда |
||||
|
|||||||
|
|||||||
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, савдо ташкилотчилари |
|
Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасини ҳисобини юритиш ва мониторинги
|
Ҳар куни |
||||
|
|||||||
|
|||||||
|
Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасининг Жамғармага тушишини назорат қилиш
|
Ҳар куни |
|||||
|
|||||||
б) илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар , пеня ва жарималардан тушумлар:
|
|||||||
Қарз олувчилар |
|
Қарз олувчилар томонидан Жамғармага қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар
|
Қарз келишувида белгиланган муддатларда |
||||
|
|||||||
|
|||||||
Давлат рақобат қўмитаси |
|
Қарз олувчилар томонидан қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар ҳисобини юритиш ва мониторинги
|
Ҳар куни |
||||
|
|||||||
|
|||||||
|
Қарз олувчилар томонидан Жамғармага тўланган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар тушишини назорат қилиш
|
Ҳар куни |
|||||
|
|||||||
в) Низомнинг 4-банди "в" кичик бандида кўрсатилган бошқа манбалар:
|
|||||||
Тўловчилар |
|
Маблағларни Жамғармага тўлаш
|
Белгиланган муддатларда |
||||
|
|||||||
|
|||||||
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари |
|
Бошқа манбалар бўйича Жамғармага тушган маблағлар ҳисобини юритиш ва мониторинги
|
Ҳар куни |
||||
|
|||||||
|
Бошқа манбалар бўйича Жамғармага маблағлар тушишини назорат қилиш
|
Ҳар куни |
|||||
|
|||||||
|
|
|
|
|
4-ИЛОВА
Жамғарма маблағларини тақсимлаш ва улардан
фойдаланиш, шунингдек ҳисобот ва улардан
фойдаланилишини назорат қилиш
СХЕМАСИ
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
Муддатлар |
|||
|
|
|
|
|
||
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари |
|
Жамғарма ҳисоб рақамларига тушган маблағларни жамлаш ва ҳисобини юритиш
|
Ҳар куни |
|||
|
||||||
|
||||||
|
Низомнинг 13-бандида кўрсатилган харажатларни амалга ошириш
|
Заруриятга кўра |
||||
|
||||||
|
||||||
|
Низомнинг 10-бандига мувофиқ пеня ва жарималар суммасини тақсимлаш
|
Маблағлар тушумига кўра ҳар ҳафтада
|
||||
|
||||||
|
||||||
Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари |
|
Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақсимланадиган маблағларни Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисоб рақамига ўтказиш
|
Ҳар ҳафтада |
|||
|
||||||
|
||||||
|
Жамғарма маблағлари тушуми ва уларнинг тақсимланиши бўйича маълумотларни Давлат рақобат қўмитасига тақдим этиш
|
Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмай
|
||||
|
||||||
|
||||||
Давлат рақобат қўмитаси |
|
Жамғарма маблағларини Низомнинг 7-бандига асосан тақсимлаш ва маблағ олувчиларга ўтказиш
|
Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай
|
|||
|
||||||
|
||||||
|
Тижорат банкларига илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизидаги инвестиция лойиҳалари рўйхатини тақдим этиш
|
Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай |
||||
|
||||||
|
||||||
Тижорат банклари |
|
Фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар эҳтиёжи тўғрисида Давлат рақобат қўмитасига маълумот тақдим этиш
|
Ҳар ойда, ойнинг 25-санасидан кечикмай |
|||
|
||||||
|
||||||
|
Лойиҳа ташаббускорларига кредит бериш учун Давлат рақобат қўмитасига ресурслар ажратиш тўғрисида мурожаат тақдим этиш
|
Кредит линиялари очиш тўғрисидаги Бош келишув шартларига мувофиқ
|
||||
|
||||||
|
||||||
|
Давлат рақобат қўмитасига фоизли харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш тўғрисида буюртманома тақдим этиш
|
Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай
|
||||
|
||||||
|
||||||
Давлат рақобат қўмитаси |
|
Тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш
|
10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда
|
|||
|
||||||
|
Фоизли харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш
|
Ҳар ойда, буюртманома тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай
|
||||
|
||||||
|
||||||
|
Лойиҳа ташаббускорларига кредит бериш учун ресурс ажратиш
|
Кредит линиялари очиш тўғрисидаги Бош келишув шартларига мувофиқ
|
||||
|
||||||
|
||||||
Тижорат банклари |
|
Жамғармадан ажратилган субсидиялар ҳисобидан кредитлар бўйича фоизли харажатларни қоплаш
|
Маблағлар тушумига кўра ҳар ҳафтада |
|||
|
||||||
|
||||||
|
Жамғармадан ажратилган ресурслар ҳисобидан лойиҳа ташаббускорларига кредитлар бериш
|
Белгиланган муддатларда |
||||
|
||||||
|
||||||
|
Лойиҳа ташаббускорларига кредитлар бериш учун ажратилган ресурслар ва улар бўйича фоизларни Жамғармага қайтариш
|
Ҳар ойда |
||||
|
||||||
|
||||||
|
Лойиҳа ташаббускорларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун берилган кредитлар тўғрисида Давлат рақобат қўмитасига маълумот тақдим этиш
|
Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай
|
||||
|
||||||
|
||||||
Давлат рақобат қўмитаси |
|
Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этиш
|
Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай
|
|||
|
||||||
|
||||||
Молия вазирлиги |
|
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш
|
Белгиланган муддатларда |
|||
|
||||||
|
|
|
|
|
5-ИЛОВА
Фоизли харажатларни ҳисоблаш ва субсидия ажратишга
ШАРТЛИ МИСОЛЛАР
1-мисол Кредит қайтариш жадвалига мувофиқ қайтарилганда
Лойиҳа ташаббускорига 500 000 000,0 сўм миқдорида 36 ой муддатга, 14% йиллик фоиз ставкаси миқдорида кредит ажратилади, шундан субсидия ҳисобига қопланадиган қисми - 4%.
Кредит қайтариш жадвалига асосан қайтарилган ҳолатларда, лойиҳа ташаббускори томонидан белгиланган ставка миқдоридаги субсидиялар чегирилган ҳолда (14% - 4% = 10%) ёпилган асосий қарздан келиб чиқиб (500 000 000,0 сўм / 36 ой = 13 888 889,0 сўм) ҳар ойда фоизли харажатлар тўланади.
Лойиҳа ташаббускори томонидан қайтариш жадвалига мувофиқ тўланган асосий қарз ва фоиз харажатларидан келиб чиққан ҳолда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси томонидан ҳар ойда бош банкка 4% субсидиялар ажратилади.
Асосий қарзни тенг улушларда ҳар ойда қайтариш жадвалига асосан қайтарилган ҳолатларда ҳар ойлик фоизли харажатларни ҳисоблаш қуйидаги жадвалда келтирилган:
Т/р |
Сана |
Жадвалга мувофиқ асосий қарз |
Асосий қарз қолдиғи |
Жами ҳисоб ланган фоизлар |
Лойиҳа ташаббускори томонидан фоиз ставкаси бўйича субсидия чеги- рилган ҳолда қайтариладиган |
Жамғарма ҳисобидан ажратила- диган субсидия |
Кредит бўйича жами тўловлар |
а |
б |
в |
г = (д + е) |
д |
е |
ж |
|
1. |
1-ой |
13 888 889 |
486 111 111 |
5 753 425 |
4 109 589 |
1 643 836 |
19 642 314 |
2. |
2-ой |
13 888 889 |
472 222 222 |
5 593 607 |
3 995 434 |
1 598 174 |
19 482 496 |
3. |
3-ой |
13 888 889 |
458 333 333 |
5 433 790 |
3 881 279 |
1 552 511 |
19 322 679 |
4. |
4-ой |
13 888 889 |
444 444 444 |
5 273 973 |
3 767 123 |
1 506 849 |
19 162 862 |
5. |
5-ой |
13 888 889 |
430 555 555 |
5 114 155 |
3 652 968 |
1 461 187 |
19 003 044 |
6. |
6-ой |
13 888 889 |
416 666 666 |
4 954 338 |
3 538 813 |
1 415 525 |
18 843 227 |
7. |
7-ой |
13 888 889 |
402 777 777 |
4 794 521 |
3 424 658 |
1 369 863 |
18 683 410 |
8. |
8-ой |
13 888 889 |
388 888 888 |
4 634 703 |
3 310 502 |
1 324 201 |
18 523 592 |
9. |
9-ой |
13 888 889 |
374 999 999 |
4 474 886 |
3 196 347 |
1 278 539 |
18 363 775 |
10. |
10-ой |
13 888 889 |
361 111 110 |
4 315 068 |
3 082 192 |
1 232 877 |
18 203 957 |
11. |
11-ой |
13 888 889 |
347 222 221 |
4 155 251 |
2 968 037 |
1 187 215 |
18 044 140 |
12. |
12-ой |
13 888 889 |
333 333 332 |
3 995 434 |
2 853 881 |
1 141 553 |
17 884 323 |
13. |
13-ой |
13 888 889 |
319 444 443 |
3 835 616 |
2 739 726 |
1 095 890 |
17 724 505 |
14. |
14-ой |
13 888 889 |
305 555 554 |
3 675 799 |
2 625 571 |
1 050 228 |
17 564 688 |
15. |
15-ой |
13 888 889 |
291 666 665 |
3 515 982 |
2 511 416 |
1 004 566 |
17 404 871 |
16. |
16-ой |
13 888 889 |
277 777 776 |
3 356 164 |
2 397 260 |
958 904 |
17 245 053 |
17. |
17-ой |
13 888 889 |
263 888 887 |
3 196 347 |
2 283 105 |
913 242 |
17 085 236 |
18. |
18-ой |
13 888 889 |
249 999 998 |
3 036 530 |
2 168 950 |
867 580 |
16 925 419 |
19. |
19-ой |
13 888 889 |
236 111 109 |
2 876 712 |
2 054 795 |
821 918 |
16 765 601 |
20. |
20-ой |
13 888 889 |
222 222 220 |
2 716 895 |
1 940 639 |
776 256 |
16 605 784 |
21. |
21-ой |
13 888 889 |
208 333 331 |
2 557 078 |
1 826 484 |
730 594 |
16 445 967 |
22. |
22-ой |
13 888 889 |
194 444 442 |
2 397 260 |
1 712 329 |
684 931 |
16 286 149 |
23. |
23-ой |
13 888 889 |
180 555 553 |
2 237 443 |
1 598 173 |
639 269 |
16 126 332 |
24. |
24-ой |
13 888 889 |
166 666 664 |
2 077 626 |
1 484 018 |
593 607 |
15 966 515 |
25. |
25-ой |
13 888 889 |
152 777 775 |
1 917 808 |
1 369 863 |
547 945 |
15 806 697 |
26. |
26-ой |
13 888 889 |
138 888 886 |
1 757 991 |
1 255 708 |
502 283 |
15 646 880 |
27. |
27-ой |
13 888 889 |
124 999 997 |
1 598 173 |
1 141 552 |
456 621 |
15 487 062 |
28. |
28-ой |
13 888 889 |
111 111 108 |
1 438 356 |
1 027 397 |
410 959 |
15 327 245 |
29. |
29-ой |
13 888 889 |
97 222 219 |
1 278 539 |
913 242 |
365 297 |
15 167 428 |
30. |
30-ой |
13 888 889 |
83 333 330 |
1 118 721 |
799 087 |
319 635 |
15 007 610 |
31. |
31-ой |
13 888 889 |
69 444 441 |
958 904 |
684 931 |
273 973 |
14 847 793 |
32. |
32-ой |
13 888 889 |
55 555 552 |
799 087 |
570 776 |
228 310 |
14 687 976 |
33. |
33-ой |
13 888 889 |
41 666 663 |
639 269 |
456 621 |
182 648 |
14 528 158 |
34. |
34-ой |
13 888 889 |
27 777 774 |
479 452 |
342 466 |
136 986 |
14 368 341 |
35. |
35-ой |
13 888 889 |
13 888 885 |
319 635 |
228 310 |
91 324 |
14 208 524 |
36. |
36-ой |
13 888 885 |
0 |
159 817 |
114 155 |
45 662 |
14 048 702 |
ЖАМИ |
500 000 000 |
106 438 355 |
76 027 397 |
30 410 959 |
606 438 355 |
2-мисол Кредит (олдиндан) муддатдан олдин тўланганда
Лойиҳа ташаббускорига 500 000 000,0 сўм миқдорида 36 ой муддатга, 12% йиллик фоиз ставкаси миқдорида кредит ажратилади, шундан субсидия ҳисобига қопланадиган қисми - 3%.
Кредит муддатидан олдин қайтарилган ҳолатларда (қайтариш жадвалидаги муддатдан олдин), лойиҳа ташаббускори томонидан белгиланган ставка миқдоридаги субсидиялар чегирилган ҳолда (12% - 3% = 9%) ҳақиқатда қайтарилган асосий қарздан келиб чиқиб ҳар ойда фоизли харажатлар тўланади.
Лойиҳа ташаббускори томонидан кредитлар ҳисобот ойида ҳақиқатда қайтарилган асосий қарздан ва фоизли харажатлардан келиб чиққан ҳолда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси томонидан бош банкка субсидиялар ажратилади.
Асосий қарз муддатидан олдин қайтарилган ҳолатларда (қайтариш жадвалидаги муддатдан олдин) ҳар ойлик фоизли харажатларни ҳисоблаш қуйидаги жадвалда келтирилган:
Т/р |
Сана |
Жадвалга мувофиқ асосий қарз |
Ҳақиқатда қайтарилган асосий қарз |
Асосий қарз қолдиғи |
Жами ҳисоб- ланган фоизлар |
Лойиҳа ташаб- бускори томони- дан фоиз ставкаси бўйича субсидия чегирилган ҳолда қай- тарила- диган |
Жамғарма ҳисобидан ажрати- ладиган субсидия |
Кредит бўйича жами тўловлар |
а |
б |
в |
г |
д = (е+ж) |
е |
ж |
з = (в + д) |
|
1. |
1-ой |
13 888 889 |
27 777 780 |
472 222 220 |
4 931 507 |
3 698 630 |
1 232 877 |
18 820 396 |
2. |
2-ой |
13 888 889 |
35 000 000 |
437 222 220 |
4 657 534 |
3 493 151 |
1 164 384 |
18 546 423 |
3. |
3-ой |
13 888 889 |
15 000 000 |
422 222 220 |
4 312 329 |
3 234 247 |
1 078 082 |
18 201 218 |
4. |
4-ой |
13 888 889 |
17 500 000 |
404 722 220 |
4 164 384 |
3 123 288 |
1 041 096 |
18 053 273 |
5. |
5-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
390 833 330 |
3 991 781 |
2 993 836 |
997 945 |
17 880 670 |
6. |
6-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
376 944 440 |
3 854 794 |
2 891 096 |
963 699 |
17 743 683 |
7. |
7-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
363 055 550 |
3 717 808 |
2 788 356 |
929 452 |
17 606 697 |
8. |
8-ой |
13 888 889 |
27 777 780 |
335 277 770 |
3 580 822 |
2 685 616 |
895 205 |
17 469 711 |
9. |
9-ой |
13 888 889 |
75 000 000 |
260 277 770 |
3 306 849 |
2 480 137 |
826 712 |
17 195 738 |
10. |
10-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
246 388 880 |
2 567 123 |
1 925 342 |
641 781 |
16 456 012 |
11. |
11-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
232 499 990 |
2 430 137 |
1 822 603 |
607 534 |
16 319 026 |
12. |
12-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
218 611 100 |
2 293 151 |
1 719 863 |
573 288 |
16 182 040 |
13. |
13-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
204 722 210 |
2 156 164 |
1 617 123 |
539 041 |
16 045 053 |
14. |
14-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
190 833 320 |
2 019 178 |
1 514 383 |
504 794 |
15 908 067 |
15. |
15-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
176 944 430 |
1 882 192 |
1 411 644 |
470 548 |
15 771 081 |
16. |
16-ой |
13 888 889 |
37 500 000 |
139 444 430 |
1 745 205 |
1 308 904 |
436 301 |
15 634 094 |
17. |
17-ой |
13 888 889 |
25 000 000 |
114 444 430 |
1 375 342 |
1 031 507 |
343 836 |
15 264 231 |
18. |
18-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
100 555 540 |
1 128 767 |
846 575 |
282 192 |
15 017 656 |
19. |
19-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
86 666 650 |
991 781 |
743 836 |
247 945 |
14 880 670 |
20. |
20-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
72 777 760 |
854 794 |
641 096 |
213 699 |
14 743 683 |
21. |
21-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
58 888 870 |
717 808 |
538 356 |
179 452 |
14 606 697 |
22. |
22-ой |
13 888 889 |
20 000 000 |
38 888 870 |
580 822 |
435 616 |
145 205 |
14 469 711 |
23. |
23-ой |
13 888 889 |
13 888 890 |
24 999 980 |
383 561 |
287 671 |
95 890 |
14 272 450 |
24. |
24-ой |
13 888 889 |
24 999 980 |
0 |
246 575 |
184 931 |
61 644 |
14 135 464 |
25. |
25-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
26. |
26-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
27. |
27-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
28. |
28-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
29. |
29-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
30. |
30-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
31. |
31-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
32. |
32-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
33. |
33-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
34. |
34-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
35. |
35-ой |
13 888 889 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 889 |
|
36. |
36-ой |
13 888 885 |
0 |
0 |
0 |
0 |
13 888 885 |
|
ЖАМИ |
500000000 |
500000000 |
57 890 409 |
43 417 806 |
14 472 602 |
557 890 409 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 27 июнь, 25-сон, 543-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 6-сон, 106-модда