Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.1999 й. 65-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.02.1999 й.
N 65
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ "УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ
ХИЗМАТЛАРНИНГ ЎЗ ХАРАЖАТЛАРИНИ
ЎЗИ ҚОПЛАШИГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ
ЎТИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН НОРМАТИВ
ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"
1996 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ 271-СОН ҚАРОРИГА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Бозор иқтисодиёти шароитларида уй-жой-коммунал хизматларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилисн:
5-илованинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:
"Уй ичидаги тармоқларга техник хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва уни тўлаш коммунал- уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари билан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасидаги шартнома билан аниқланади";
5-илованинг II бўлими номидаги "қоплаш" сўзидан кейин "норматив" сўзи қўшилсин ва давоми матн бўйича.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов