Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 06.06.2017 й. 2-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.06.2017 й. 2878-1-сон билан рўйхатга олинган) [Кўчирма]

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2017 й.

N 2878-1




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

06.06.2017 й.

N 2


ҚАРОРИ



Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик

юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги

текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида


[Кўчирма]


Кенгаш мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Кенгашнинг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2878, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 347-модда) 3-иловаси қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш.";

йигирма еттинчи хатбоши йигирма саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Бош вазир, Кенгаш Раиси                                                         А.Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 556-модда