Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 06.06.2017 й. 2-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.06.2017 й. 2879-1-сон билан рўйхатга олинган) [Кўчирма]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.06.2017 й.
N 2879-1
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР
ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ
РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ
06.06.2017 й.
N 2
ҚАРОРИ
Назорат қилувчи органлар томонидан
якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги
текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
[Кўчирма]
Кенгаш мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Кенгашнинг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2879, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 348-модда) иловаси қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш.".
Бош вазир, Кенгаш Раиси А.Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 27 июнь, 25-сон, 557-модда