Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.05.2017 й. ПҚ-2988-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарори айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2017 й.

N ПҚ-2988



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ

КУРАШИШ   САМАРАДОРЛИГИНИ   ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ 2008 ЙИЛ

8 ИЮЛДАГИ ПҚ-911-СОН ҚАРОРИ АЙРИМ

ҚОИДАЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарори 3 - 5-бандлари, шунингдек унга 2-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 388-модда