Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017 й. 449-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.06.2017 й.
N 449
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ички валюта бозорининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва алмаштириш курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 11 июндаги 260-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 43-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 10 июль, 27-сон, 615-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 6-сон, 126-модда