Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2017 й. 452-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.07.2017 й.
N 452
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР
ОРГАНЛАРИДА ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ
БАЖАРИШ ЧОҒИДА ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИЛГАН
ХОДИМЛАРГА ЁКИ ҲАЛОК БЎЛГАН ХОДИМЛАРНИНГ
ОИЛА АЪЗОЛАРИГА БИР МАРТАЛИК НАФАҚА
ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органлари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 10 июль, 27-сон, 617-модда