Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2017 й. ПФ-5094-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
23.06.2017 й.
N ПФ-5094
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2939-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 23 июндаги
ПФ-5094-сон Фармонига
ИЛОВА
Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритиладиган
ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Балиқ личинкалари ва чавоқларини ишлаб чиқариш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2125-сон қарорида:
а) 1-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"чорвачилик, балиқчилик ва наслчилик илмий муаммоларини чуқур ўрганиш";
б) 3-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"чорвачилик ва паррандачилик - Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти";
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"балиқчилик - Балиқчилик илмий-тадқи
...