Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2003 й. 572-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.12.2003 й.
N 572
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматбаҳо металлар харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 31 октябрдаги ПФ-3346-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 26 декабрдаги
572-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 январдаги 36-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 9-модда) 1-илованинг 22-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо буюмлар хазинасига" сўзлари "Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) 1-илованинг 92-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги, 106-бандидаги, 118-банди бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг" сўзлари "Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 йил, 12-сон, 132-модда