Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 586-II-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 565-сон "Овози тожик" газетаси таҳририятининг устави тўғрисида"ги 24.12.2003 й. Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

24.12.2003 й.

N 586-II

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

24.12.2003 й.

N 565

ҚАРОРИ



"ОВОЗИ ТОЖИК" ГАЗЕТАСИ

ТАҲРИРИЯТИНИНГ УСТАВИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Овози тожик" газетаси таҳририятининг янги таҳрирдаги Устави тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раисининг ўринбосари Б.Бугров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаевга газета муассислари ҳамда таҳририят ўртасида шартнома тузиш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 майдаги 810-ХII-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси


Э.Халилов

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири


Ш.Мирзиёев