Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 й. 624-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.08.2017 й.
N 624
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5067-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" ПҚ-3026-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тизимига кирувчи давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг низом (устав)ларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. Мирзаев ва Давлат ветеринария қўмитаси раисининг вазифасини бажарувчиси Б. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 14 августдаги
624-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида" 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сон қарорида:
а) 1 ва 2-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг давлат ветеринария назорати органлари амалдаги" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 1-иловаси 12-банди ўн иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ветеринария давлат бош бошқармасининг" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 147-модда) билан тасдиқланган Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартибида:
а) 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария давлат бош бошқармасига" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг номидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармасига" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда:
а) 2-бандда:
биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловадаги Ветеринария фаолиятини лицензиялаш схемасининг "Субъектлар" ва "Тадбирлар" устунидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси", "Давлат ветеринария бош бошқармасининг" ва "Давлат ветеринария бош бошқармасига" сўзлари тегишлича "Давлат ветеринария қўмитаси", "Давлат ветеринария қўмитасининг" ва "Давлат ветеринария қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 51-модда; 2007 й., 7-8-сон, 65-модда; 2008 й., 19-сон, 159-модда; 2009 й., 34-сон, 374-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда, 22-сон, 175-модда, 48-сон, 447-модда, 51-сон, 486-модда; 2011 й., 20-21-сон, 202-модда, 36-сон, 367-модда; 2012 й., 5-сон, 47-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 23-сон, 302-модда, 34-сон, 458-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 15-сон, 167-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда) иловасининг "Масъул давлат органлари" устуни 84-позициясидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро парвозлар учун Навоий аэропортини очиш тўғрисида" 2008 йил 21 августдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 34-сон, 334-модда):
а) 3-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 10 ноябрдаги 241-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 454-модда) қарорининг иловасини рус тилидаги матнида 109 - 115-позицияларнинг "Научное учреждение-исполнитель" устунидаги "УзНИИ ветеринарии" сўзлари "Научно-исследовательский институт ветеринарии" сўзларига алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 июлдаги 202-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 290-модда):
а) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 5-банднинг учинчи хатбошидаги "давлат ветеринария бўлимлари" сўзлари "ветеринария бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман давлат ветеринария бўлимлари" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитасининг туман ветеринария бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 2, 4, 6, 19, 20, 21 ва 22-бандларидаги "давлат ветеринария" сўзлари "ветеринария" сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда):
а) 3-иловада:
"Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" бобида:
иккинчи хатбошидан "Эпизоотик ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидан "Эпизоотиялар ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидан "санитария-ветеринария ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги боб билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси
Эпизоотияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилар тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.
Фавқулодда вазиятлар минтақаларида эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Эпизоотияларни тугатиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимлари:
эпизоотияни бартараф этишда ветеринария хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш";
б) 4-иловада:
йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"ветеринария хизмати - ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотия)ларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудларида эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш";
қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари - итларни тутадиган алоҳида гуруҳлар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш. Итларни тутиш гуруҳлари ходимларини зарур махсус ускуналар билан таъминлаш. Кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш, одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик уларни карантинда сақлаш учун ветеринария бўлимларига олиб келиш. Ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли ветеринария бўлимлари билан биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш";
йигирма учинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма тўртинчи - ўттиз тўққизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида намунавий низомнинг 4-банди еттинчи хатбошидаги ва 5-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги "давлат ветеринария" сўзлари "ветеринария" сўзи билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 32-сон, 404-модда) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"27. Ветеринария соҳасида давлат ветеринария хизмати номидан давлат экологик назорати Давлат ветеринария қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг (кейинги ўринларда "Давветхизмат" деб аталади) мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади".
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 37-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария Бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 389-модда) билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ветеринария бош бошқармаси деб аталади)" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;
в) 29-банднинг б-кичик бандидаги "Ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Қўмита" сўзи билан алмаштирилсин;
г) 2-иловадаги "Ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 503-модда):
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин, шунингдек, 1, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
е) 4-банднинг учинчи хатбошиси иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 166-модда):
а) 1-иловада:
4-банднинг учинчи хатбошидаги "туман ёки шаҳар давлат ветеринария бўлими" сўзлари "туман ёки шаҳар ветеринария бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги "Туман (шаҳар) давлат ветеринария хизмати бўлими" сўзлари "Туман (шаҳар) ветеринария бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловадаги "Давлат ветеринария бўлими" ва "Государственный ветеринарный отдел" сўзлари тегишлича "Ветеринария бўлими" ва "Ветеринарный отдел" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-банднинг учинчи хатбошидаги "Давлат ветеринария лабораториялари" сўзлари "Ҳайвон касалликлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги ташхиси давлат марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳар давлат ветеринария лабораториялари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвон касалликлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги ташхиси давлат марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-иловадаги "Давлат ветеринария бошқармаси" сўзлари "Ветеринария бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 3-иловада:
4-банднинг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси қошидаги" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай, аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказига юборади.";
15-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ўттиз иш кунидан ошмаган муддатда қуйидагиларни амалга оширади:";
16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"16. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг ўттиз иш кунидан кечиктирмай, Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ҳамда Илмий-техник кенгаш хулосаларини ҳисобга олган ҳолда рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси бериш ёки беришнинг рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.";
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Йиғим суммаси Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.";
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш, уни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, дубликат бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш учун хорижий ишлаб чиқарувчи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи вакили) томонидан тақдим этилган аризанинг кўриб чиқилиши учун ундириладиган йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказида юқоридаги ишларни амалга ошириш учун сарфланган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.";
1-иловадаги Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш схемасининг "Дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат назорати лабораториясига" сўзлари "Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказига" сўзлари билан алмаштирилсин.
2-иловадаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-иловада:
9-банднинг бешинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банднинг ўн олтинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банд биринчи хатбошида "МДҲ давлатларидан ташқарига чиқаришда" сўзларидан кейин "ветеринария сертификатлари шакллари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
45-банднинг биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.
46-банднинг биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.
52-банднинг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасига" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тегишли давлат ветеринария бошқармаларига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тегишли ветеринария бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
57-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Давлат ветеринария бош бошқармасига" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг "Субъектлар" устунидаги "Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан ва "туман (шаҳар) давлат ветеринария бўлимлари" сўзлари "туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари" сўзлари билан ҳамда "Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
2а-илованинг "Субъектлар" устунидаги "Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари" сўзлари билан ва "туман (шаҳар) давлат ветеринария бўлимлари" сўзлари "туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари" сўзлари билан ҳамда "Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
2б-илованинг "Субъектлар" устунидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
2в-илованинг "Субъектлар" устунидаги "туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлимлари" сўзлари туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти доирасидаги рухсат тусидаги ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил, 8-сон, 55-модда):
а) 26-банднинг "Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера" устунидаги "Государственные управления ветеринарии Республики Каракалпакстан, областей и города Ташкента" сўзлари "Комитет ветеринарии Республики Каракалпакстан, управления ветеринарии областей и города Ташкента" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 29-банднинг "Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера" устунидаги "Главное государственное управление ветеринарии при Министерстве сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан" сўзлари "Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 165-банднинг "Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера" устунидаги "Государственный ветеринарный отдел района или города" сўзлари "отделы ветеринарии районов (городов)" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 213-банднинг "Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера" устунидаги "Главное государственное управление ветеринарии при Министерстве сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан" сўзлари "Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 10-сон, 146-модда) 1-иловаси 2.8-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 21 август, 33-сон, 857-модда