Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 й. 719-сон "Балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.09.2017 й.
N 719
БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ
КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек республика балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш, балиқлантириш, балиқ етиштириш ва овлаш ишларини самарали ташкил этиш, ушбу тармоққа янги технологияларни жорий қилиш ва имтиёзли кредит ресурсларини жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган:
2017-2021 йилларда балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Комплекс дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
2017-2021 йилларда балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Комплекс дастурнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раиси зиммасига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ишчи гуруҳ Комплекс дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Бунда:
ҳар ойда Комплекс дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар, шу жумладан унга киритилган инвестиция лойиҳалари, шунингдек ушбу қарорнинг бажарилиши ва унинг натижалари кўриб чиқилишини таъминласин;
ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига Комплекс дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар, шу жумладан унга киритилган инвестиция лойиҳалари, шунингдек ушбу қарорнинг бажарилиши ва унинг натижалари тўғрисида ахборот, зарурат бўлганда, Комплекс дастурни ўз вақтида ва сифатли бажаришда қолоқликка ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 13 сентябрдаги
719-сон қарорига
2-ИЛОВА
2017-2021 йилларда балиқчилик соҳасини
ривожлантиришнинг мақсадли
ПАРАМЕТРЛАРИ
Амалга ошириладиган тадбирлар |
Ўлчов бирлиги |
Номланиши |
2016 йил (мав- жуд) |
2017 йил |
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2021 йилда, 2016 йилга нисбатан, ўсиш суръати % |
Табиий ва сунъий ҳавзаларида балиқ овлашни кўпайтириш |
тонна |
жами |
75 897 |
105 113 |
115 117 |
130 327 |
145 133 |
160 441 |
211 |
табиий |
27 097 |
44 745 |
48 500 |
54 000 |
60 000 |
65 000 |
240 |
||
сунъий |
48 800 |
60 368 |
66 617 |
76 327 |
85 133 |
95 441 |
196 |
||
Сунъий сув ҳавзаларини кенгайтириш |
гектар |
жами |
27 900 |
29 600 |
31 570 |
33 820 |
36 185 |
38 740 |
139 |
товар балиқ учун |
25 400 |
26 800 |
28 350 |
30 050 |
31 900 |
33 820 |
133 |
||
балиқ чавоқлари етиштириш учун |
2 500 |
2 800 |
3 220 |
3 770 |
4 285 |
4 920 |
197 |
||
Балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмини ошириш |
млн дона |
жами |
60,5 |
111,1 |
121,4 |
134 |
144,2 |
162,3 |
268 |
Сув ҳавзаларини балиқлантириш ишларини ташкил этиш |
млн дона |
жами |
60,5 |
111,1 |
121,4 |
134 |
144,2 |
162 |
268 |
табиий |
2,5 |
13,1 |
20,7 |
24,9 |
31,0 |
47 |
18,6 м |
||
сунъий |
58,0 |
98,0 |
100,7 |
109 |
113 |
116 |
200 |
||
Инкубация цехларини қуриш ва личинка ишлаб чиқаришни кўпайтириш |
бир- ликда |
сони |
22 |
27 |
30 |
34 |
36 |
38 |
173 |
млн дона |
қуввати |
940 |
1 200 |
1 480 |
1 770 |
1 970 |
2 220 |
236 |
|
Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ташкилотларини ташкил этиш ва қувватларини ошириш |
бир- ликда |
сони |
7 |
21 |
38 |
57 |
78 |
101 |
14,4 м |
тонна |
қуввати |
2 100 |
5 000 |
8 100 |
11 400 |
14 900 |
18 650 |
8,9 м |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1001-модда