Ломбардларда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш Қоидалари (АВ томонидан 28.09.2017 й. 2933-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 26.08.2017 й. 21/8-сон қарори билан тасдиқланган низомга 1-илова)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2017 йил 28 сентябрда 2933-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2017 йил 26 августдаги
тасдиқланган низомга
1-ИЛОВА
Ломбардларда бухгалтерия ҳисоби
ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ломбардларда бухгалтерия ҳисоби операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш қоидаларини белгилайди.
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ломбардлар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси (бундан буён матнда Ҳисобварақлар режаси деб юритилади) - ломбардлар томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида берилган ҳисобварақлар рўйхати;
бош китоб - иккиёқлама ёзув усулига мувофиқ юритиладиган Ҳисобварақлар режасидаги иккинчи тартибли ҳисобварақлар рўйхати;
ёрдамчи китоб - бош китоб ҳисобварақларига очиладиган шахсий ҳисобварақлар, шунингдек алоҳида маблағлар тури ва қимматликлар бўйича юритиладиган журналлар, қайдномалар, китоблар ва тасдиқланган бланкалар;
мижоз ҳисобварақлари - ломбард томонидан мижозларга ажратилган кредитлар, улар бўйича ҳисобланган фоизлар ва неустойка ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақлар;
хўжалик операциялари ҳисобварақлари - ломбардларнинг хўжалик фаолияти бўйича операциялар ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақлар. Банклардаги депозит, касса, асосий воситалар, даромад ва харажатлар ва бошқа хўжалик фаолияти билан боғлиқ операциялар ҳисобини юритиш учун очилган ҳисобварақлар хўжалик операциялари ҳисобварақлари ҳисобланади.
2. Ломбардларнинг бухгалтерия ҳисобида синтетик ҳисобни юритиш учун алоҳида бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса ёрдамчи китоблар очилади. Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак.
3. Ломбардлар томонидан Ҳисобварақлар режаси юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.
2-БОБ. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИ КОДЛАШТИРИШ
4. Ҳисобварақлар қуйидаги мақсадлар учун кодлаштирилади:
ҳисобварақларнинг бош ва ёрдамчи китобларда жойлашишини енгиллаштириш;
ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;
ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;
операцияларни қайд этишни тезлаштириш.
5. Ҳисобварақларнинг бош китобда кодлаштириш тизими қуйидаги схема бўйича бешта белгидан иборат:
С |
MM |
SS |
||
|
|
|||
C |
Ҳисобварақ туркуми (категорияси): |
|||
1. |
Актив |
|||
2. |
Мажбуриятлар |
|||
3. |
Капитал |
|||
4. |
Даромадлар |
|||
5. |
Харажатлар |
|||
9. |
Кўзда тутилмаган ҳолатлар |
|||
|
|
|||
MM |
Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб) |
|||
|
|
|
||
SS |
Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб) |
Рақамли кодлаштиришга қуйидаги зарур шартлар жойлаштирилган:
жамланма ҳисобварақлар учун ММ ва/ёки SS ноль рақамларига эга (масалан, 10000 - "Активлар", 10100 - "Кассадаги нақд пул" ва бошқалар);
"Активлар" бўлимидаги ".... зарарларни қоплаш захираси" сарлавҳали субҳисобварақлар учун SS ўрнида 99 рақами қабул қилинган.
6. Амалга ошириладиган бирламчи операцияларнинг ҳисоби дастлаб шахсий ҳисобварақларда (карточкалар, китоблар, журналларда) акс эттирилади.
7. Шахсий ҳисобварақлар 20 та рақамдан иборат бўлиб, ёрдамчи китобда қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:
CCCCC |
VVV |
K |
SSSSSSSS |
NNN |
Бунда:
ССССС - бош китобнинг баланс ҳисобварағи;
VVV - Валюта коди;
К - назорат калити;
SSSSSSSS - ломбарднинг ёки мижознинг хос рақами;
NNN - ҳисобварақнинг тартиб рақами.
8. Бош китобнинг баланс ҳисобварағи рақами Ҳисобварақлар режасига мувофиқ аниқланади, валюта коди "Жаҳон мамлакатлари ва валюталар таснифлагичи"га асосан белгиланади, назорат калити ломбард ташкилотлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
9. Шахсий ҳисобварақлар тартиб рақами "001" дан "999" гача бўлган тартиб рақамлардан иборат.
10. Ҳар бир мижозга алоҳида шахсий ҳисобварақлар очилади. Икки ёки ундан ортиқ шахсларга битта шахсий ҳисобварақ очилишига йўл қўйилмайди. Мижоз ҳисобварақлари "99ХХХХХХ" тартибида ҳар бир мижоз учун алоҳида ихтиёрий шакллантирилган хос рақам билан очилади.
11. Мижоз ҳисобварақлари кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ сўндирилгандан кейин ёпилади. Ёпилган шахсий ҳисобварақлар рақамлари қайта тикланмайди ва бошқа шахсий ҳисобварақларни рақамлашда фойдаланилмайди.
12. Хўжалик операциялари ҳисобварақлари ломбардларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида берилган хос рақами билан очилади.
13. Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақнинг актив ёки пассив бўлиши аниқ белгилаб қўйилган, актив-пассив қолдиқларга эга бўладиган айрим ҳисобварақлар бундан мустасно. Актив ҳисобварақларга "Активлар", "Харажатлар" ва "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимларидаги ҳисобварақлар, пассив ҳисобварақларга "Мажбуриятлар", "Капитал" ва "Даромадлар" бўлимларидаги ҳисобварақлар тааллуқлидир.
14. Активларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида "Активлар" бўлимига контр-актив ҳисобварақлари, мажбуриятларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида эса "Мажбуриятлар" бўлимига контр-пассив ҳисобварақлар киритилган.
"Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимига операцияларни икки ёқлама ёзув услуби бўйича акс эттириш ва амалга оширилган операцияларнинг тўғрилигини қўшимча назорат қилиш имконини берувчи контр-актив ҳисобварақлар киритилган.
15. "Активлар" бўлими ликвидлилик, "Мажбуриятлар" бўлими эса муддатлилик тамойилларига асосан таснифланган.
16. Мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида Ҳисобварақлар режасининг ҳар бир ҳисобварағи таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операциялар акс эттирилиши ҳамда таҳлилий ҳисобининг юритилиш тартиби баён этилган. Батафсил таҳлилий ҳисоб юритиш учун ломбардларда шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча бухгалтерия ҳисоби регистрлари юритилиши мумкин.
17. Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатига киритилган ўзгартиришлар асосида тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг 2254дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари амалга оширилиши мумкин.
18. "Даромадлар" ва "Харажатлар" бўлими учун таҳлилий ҳисоб кўрсатилмаган бўлиб, ушбу бўлимлардаги ҳисобварақлар ломбарднинг ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Ломбардлар ички ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳисобварақлар бўйича таҳлилий ҳисоб юритишни мустақил белгилайдилар.
1-ИЛОВА
Ломбардлар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари
РЕЖАСИ
Код |
Номи |
10000 |
Активлар |
10100 |
КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР |
10101 |
Кассадаги пул маблағлари |
10109 |
Йўлдаги нақд пуллар |
10500 |
БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР |
10503 |
Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар |
10505 |
Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар |
10507 |
Банкларга қўйилган муддатли депозитлар |
10509 |
Йўлдаги нақдсиз маблағлар |
10513 |
Банкларга қўйилган бошқа маблағлар |
10515 |
Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар |
10597 |
Банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) |
12400 |
БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР |
12401 |
Мижозларга берилган кредитлар |
12405 |
Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар |
12409 |
Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар |
12499 |
Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) |
15700 |
СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР |
15701 |
Мижозларга берилган суд жараёнидаги кредитлар |
15705 |
Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар |
15799 |
Суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) |
16300 |
ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР |
16301 |
Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар |
16307 |
Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар |
16377 |
Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар |
16397 |
Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар |
16400 |
ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР |
16401 |
Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар |
16405 |
Ҳисобланган жарима ва пенялар |
16409 |
Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад |
16413 |
Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар |
16499 |
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) |
16500 |
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР |
16501 |
Ер |
16505 |
Тугалланмаган қурилишлар |
16509 |
Ломбарднинг бинолари ва бошқа иморатлари |
16511 |
Ломбардларнинг бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) |
16515 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи |
16519 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) |
16529 |
Транспорт воситалари |
16531 |
Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) |
16535 |
Мебель, мослама ва жиҳозлар |
16539 |
Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) |
16549 |
Операцион ижарага берилган асосий воситалар |
16551 |
Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) |
16561 |
Омбордаги асосий воситалар |
16563 |
Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) |
16575 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар |
16579 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) |
16600 |
НОМОДДИЙ АКТИВЛАР |
16601 |
Номоддий активлар |
16605 |
Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) |
16609 |
Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар |
16699 |
Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) |
16700 |
БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР |
16701 |
Бошқа хусусий мулклар |
16799 |
Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) |
19900 |
БОШҚА АКТИВЛАР |
19907 |
Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар |
19908 |
Ломбард ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар |
19909 |
Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар |
19911 |
Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) |
19921 |
Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар |
19931 |
Муддати кечиктирилган солиқлар |
19995 |
Суд жараёнидаги бошқа активлар |
19997 |
Бошқа активлар |
19999 |
Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) |
20000 |
МАЖБУРИЯТЛАР |
21400 |
ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР |
21402 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари |
21404 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар |
21600 |
ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР |
21602 |
Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар |
21609 |
Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар |
21692 |
Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар |
21696 |
Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар |
22100 |
ЛИЗИНГ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР |
22102 |
Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар |
22104 |
Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар |
22400 |
ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР |
22402 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар |
22404 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича ҳисобланган фоизлар |
22408 |
Лизинг бўйича ҳисобланган фоизлар |
22410 |
Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар |
22496 |
Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар |
22500 |
ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР |
22502 |
Ҳисобланган фойда солиқлари |
22504 |
Ҳисобланган бошқа солиқлар |
22506 |
Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар |
22508 |
Муддати кечиктирилган солиқлар |
Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов |
|
Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар
|
|
22800 |
МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР |
22812 |
Келгуси давр фоизли даромадлари |
22814 |
Грант маблағлари |
22896 |
Бошқа муддати узайтирилган даромадлар |
29800 |
БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР |
29801 |
Мижозлар билан ҳисоб-китоблар |
29802 |
Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар |
29803 |
Ломбард ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар |
29805 |
Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар |
29807 |
Тўланиши лозим бўлган дивидендлар |
29830 |
Таъсисчилар томонидан устав фондини ошириш мақсадида қўйилган маблағлар |
29896 |
Бошқа мажбуриятлар |
30000 |
КАПИТАЛ |
30300 |
ЛОМБАРДНИНГ УСТАВ ФОНДИ |
30301 |
Устав фонди |
30900 |
ЗАХИРА КАПИТАЛИ |
30903 |
Умумий захира фонди |
30905 |
Текинга олинган мулклар |
30908 |
Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси |
31200 |
ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА |
31203 |
Тақсимланмаган фойда (актив-пассив) |
31206 |
Соф фойда (зарар) (актив-пассив) |
40000 |
ДАРОМАДЛАР |
40400 |
БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
40401 |
Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар |
40403 |
Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар |
40405 |
Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар |
40407 |
Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар |
42000 |
МИЖОЗЛАРГА БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
42001 |
Мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар |
42005 |
Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар |
42009 |
Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар |
44700 |
СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
44701 |
Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар |
44705 |
Нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар |
44900 |
БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
44901 |
Бошқа фоизли даромадлар |
45200 |
ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР |
45201 |
Кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар |
45900 |
БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР |
45901 |
Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар |
45909 |
Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда |
45913 |
Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда |
45917 |
Грант маблағларидан олинган даромад |
45921 |
Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши |
45994 |
Бошқа фоизсиз даромадлар |
50000 |
ХАРАЖАТЛАР |
50600 |
ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
50601 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар |
50603 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар |
53100 |
КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
53101 |
Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар |
53105 |
Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар |
53195 |
Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар |
53196 |
Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар |
54400 |
ЛИЗИНГ БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
54401 |
Лизинг бўйича фоизли харажатлар |
54900 |
БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
54902 |
Бошқа фоизли харажатлар |
55100 |
ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР |
55106 |
Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари |
55900 |
БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР |
55902 |
Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар |
55906 |
Бошқа хусусий мулкларни/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар |
55995 |
Бошқа фоизсиз харажатлар |
56100 |
ЛОМБАРД ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ХАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР |
56102 |
Иш ҳақи |
56106 |
Ломбард ходимлари учун имтиёзлар |
56110 |
Тиббий, стоматологик хизматлар ва шифохонада даволаниш учун харажатлар |
56114 |
Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар |
56118 |
Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар |
Жамғармаларга ажратмалар |
|
56195 |
Ломбард ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар |
56200 |
ИЖАРА ВА САҚЛАШ (ТАЪМИНОТ) ХАРАЖАТЛАРИ |
56202 |
Ижара тўлови |
56206 |
Сув тўлови |
56210 |
Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари |
56214 |
Таъмирлаш ва таъминот харажатлари |
56218 |
Қўриқлаш хизмати харажатлари |
56300 |
ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ |
56302 |
Хизмат сафари харажатлари |
56306 |
Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар |
56310 |
Ломбард мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар |
56314 |
Ёқилғи харажатлари |
56400 |
МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР |
56402 |
Реклама ва эълон харажатлари |
56406 |
Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари |
56410 |
Почта, телефон, факс бўйича харажатлар |
56414 |
Ҳужжат маркалари учун харажатлар |
56418 |
Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар |
56500 |
РЕПРЕЗЕНТАЦИЯ ВА ХАЙРИЯ |
56502 |
Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари |
56506 |
Аъзолик бадаллари |
56510 |
Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари |
56600 |
ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ |
56602 |
Ломбарднинг бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси |
56610 |
Транспорт воситаларининг эскириш суммаси |
56614 |
Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси |
56618 |
Номоддий активларнинг эскириш суммаси |
56622 |
Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси |
56626 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси |
56630 |
Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси |
56632 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси |
56700 |
СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР |
56702 |
Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари |
56706 |
Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати харажатлари |
56710 |
Суғурта харажатлари |
56714 |
Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар |
56718 |
Жарима ва пеня харажатлари |
Суд харажатлари |
|
Бошқа операцион харажатлар
|
|
56800 |
КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ |
56802 |
Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
56832 |
Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
|
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
|
56842 |
Суд жараёнидаги ва нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
56895 |
Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
56900 |
ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ |
56902 |
Фойда солиғини баҳолаш |
90000 |
КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР |
90900 |
САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР |
90993 |
Кафолат ва кафилликлар |
91500 |
АКТИВЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР |
91501 |
Берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар |
91505 |
Бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизлар |
91800 |
ЛОМБАРДНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ |
91816 |
Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти |
94500 |
ГАРОВ СИФАТИДА ВА САҚЛОВГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН МУЛКЛАР |
94502 |
Гаров сифатида олинган мулклар |
94503 |
Сақловга қабул қилинган мулклар |
94504 |
Нотариуснинг ижро хати олинган гаровдаги ва сақловга қабул қилинган мулклар |
95400 |
БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ |
95413 |
Ҳисобдан чиқарилган кредитлар |
95497 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари |
96300 |
КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ |
96335 |
Активлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи |
96337 |
Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ |
96358 |
Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ |
96381 |
Гаров сифатида ва сақловга қабул қилинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ |
96397 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ |
2-ИЛОВА
Ломбардлар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар
режасининг ҳисобварақлари
ТАЪРИФИ
10000 |
АКТИВЛАР |
10100 |
КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР |
10101 |
Кассадаги пул маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард кассасидаги банкнот ва тангалар кўринишидаги нақд пул маблағларининг ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг кассасига келиб тушган пул маблағларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг кассасидан тўланган пул маблағлари, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкка топшириладиган ортиқча пул маблағларининг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади. |
10109 |
Йўлдаги нақд пуллар |
Ҳисобварақнинг таърифи: йўлдаги нақд пулларнинг ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкка жўнатилган нақд пулларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк томонидан уларнинг кассага қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси асосида нақд пуллар суммасини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
|
10500 |
БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР |
10503 |
Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
10505 |
Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар |
Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банкларга қўйилган жамғарма депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган жамғарма депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида жамғарма депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
|
10507 |
Банкларга қўйилган муддатли депозитлар |
Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банкларга қўйилган муддатли депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган муддатли депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида муддатли депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
|
10509 |
Йўлдаги нақдсиз маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда ломбарднинг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида банкдан олинган депозит ҳисобварағи кўчирмаси асосида нақдсиз пул маблағлар суммасини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
10513 |
Банкларга қўйилган бошқа маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, ломбарднинг банкларга қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган бошқа маблағларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида бошқа маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
10515 |
Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлар ва бошқа маблағлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ёки бошқа активлар ҳисобидан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
10597 |
Банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан, банклардаги, шу жумладан тугатилган банк ёки тугатилаётган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
12400 |
БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР |
12401 |
Мижозларга берилган кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
12405 |
Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) кредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида 12401 - "Мижозларга берилган кредитлар" ва 12409 - "Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар" ҳисобварағларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган муддатида тўланмаган кредитларнинг тўлиқ суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 - "Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
12409 |
Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12401 - "Мижозларга берилган кредитлар" ва 12405 - "Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар" ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, 12405 - "Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар" ҳисобварағига кирим қилинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
12499 |
Мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, мижозларга берилган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
15700 |
СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР |
15701 |
Мижозларга берилган суд жараёнидаги кредитлар Ҳисобварақларнинг таърифи: суд иши қўзғатилган кредитлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида суд жараёнида бўлганлиги сабабли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 - "Суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
15705 |
Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар Ҳисобварақларнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 - "Суд жараёнидаги кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
15799 |
Суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ундириб олинмаслик, талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун маблағларни етарли бўлмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16300 |
ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР |
16301 |
Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа ҳисобварақлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16307 |
Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан мижозларга берилган кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16377 |
Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16397 |
Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16400 |
ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР |
16401 |
Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16405 |
Ҳисобланган жарима ва пенялар Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16409 |
Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16413 |
Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16499 |
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар бўйича яратилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб активларнинг тури бўйича ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16500 |
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР |
16501 |
Ер Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ, ломбардга фойдаланиш учун берилган ёки фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади. Ерни сотиб олишда қўшимча харажатлар, яъни кўчмас мулк бўйича воситачилик ҳақлари, юридик хизмат тўловлари, сотиб олишдаги солиқлар, ерни тозалаш ва текислаш, дренаж қийматлари ҳам ернинг қиймати сингари ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16505 |
Тугалланмаган қурилишлар Ҳисобварақнинг таърифи: биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб тугалланмаган қурилишлар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16509 |
Ломбарднинг бинолари ва бошқа иморатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) ва бошқа иншоотларнинг қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16511 |
Ломбардларнинг бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Бунда қонунчиликда ўрнатилган меъёр ва эскиришни ҳисоблашнинг қабул қилинган методларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16515 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан лизинг (молиявий ижара)га олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)ни ва/ёки операцион ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек ижарага олинадиган объектларни реконструкция қилиш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймат ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин ломбард томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймат ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16519 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан ломбард томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16529 |
Транспорт воситалари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16531 |
Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16535 |
Мебель, мослама ва жиҳозлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар, офис ва бошқа ускуналар учун мосламалар қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16539 |
Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16549 |
Операцион ижарага берилган асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16551 |
Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган, ёки муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16561 |
Омбордаги асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16563 |
Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида омборда асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16575 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар бўйича ломбард томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида ломбард томонидан олинган кредитларнинг таъминоти сифатида қўйилган асосий воситаларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилган сумма, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги асосий воситалар қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир гаровга қўйилган асосий воситалар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16579 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг мақсади: олинган кредитлар бўйича ломбард томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилганда, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб гаровга қўйилган асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16600 |
НОМОДДИЙ АКТИВЛАР |
16601 |
Номоддий активлар Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи, патент ва бошқа номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16605 |
Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16609 |
Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар Ҳисобварақнинг таърифи: эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ва/ёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16699 |
Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16700 |
БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР |
16701 |
Бошқа хусусий мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлардан ундириб олинган, ломбард фаолиятида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулклари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида кредитнинг соф баланс қийматидан ёки қарздорлардан ундириб олинган мулкнинг ҳақиқий қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
16799 |
Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19900 |
БОШҚА АКТИВЛАР |
19907 |
Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, сув, электр энергия, газ, таъмирлаш, даврий нашрларга йиллик обуналар, олдиндан тўланган суғурта тўловлари, ижара тўловлари, аъзолик бадаллари ва бошқалар учун бўнак) тўловлари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилганда тўланадиган ва ҳисобдан чиқариладиган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19908 |
Ломбард ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард ходимларига хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, шунингдек жавобгар шахс томонидан етказилган зарар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ходим учун алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19909 |
Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ҳамда бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловлар) учун ўтказиладиган маблағлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида товар-моддий қимматликлар омборга кирим қилинганда тўланадиган ёки ҳисобдан чиқариладиган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19911 |
Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19921 |
Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан сотиб олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек бошқа қимматликлар, шу жумладан ломбарднинг бино ва бошқа асосий воситаларини таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади. |
19931 |
Муддати кечиктирилган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига олдиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда муддати кечиктирилган солиқ талабларининг ҳам ҳисоби юритилади. Муддати кечиктирилган солиқ талаблари бу - жорий даврнинг солиққа тортиладиган фойдасига киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган фойдани аниқлашда чегириб ташланадиган фойда солиғидир. Бу - бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир. Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида мос ҳисобварақларга ҳисобдан чиқарилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19995 |
Суд жараёнидаги бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг суд жараёнидаги активлари ҳисоби олиб борилади (ломбарднинг моддий жавобгар шахс ходими томонидан етказилган зарарлар, ноқонуний берилган пул маблағлари ва бошқалар). Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган активларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки зарарларни қоплаш захираси ҳисобига 19999 - "Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19997 |
Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг юқорида таърифланган активларга мос тушмайдиган бошқа активлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, сотилган ёки диспозиция қилинган активларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб активлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19999 |
Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: алоҳида "Зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварақлари кўзда тутилмаган активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
20000 |
МАЖБУРИЯТЛАР |
21400 |
ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР |
21402 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард таъсисчиларидан олинган қарз маблағларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ломбард таъсисчиларидан олинган қарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
21404 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа шахслардан жалб қилинган қарзларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида бошқа шахслардан жалб қилинган қарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
21600 |
ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР |
21602 |
Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар |
21609 |
Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар |
21692 |
Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар |
21696 |
Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда. Ҳисобварақнинг таърифи: банклардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22100 |
ЛИЗИНГ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР |
22102 |
Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар |
22104 |
Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг кредитида лизингга олинган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида лизинг тўловлари суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг берувчи бўйича лизинг шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22400 |
ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР |
22402 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар |
22404 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича ҳисобланган фоизлар |
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг таъсисчиларидан ҳамда бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича қарз шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
|
22408 |
Лизинг бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22410 |
Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22496 |
Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22500 |
ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР |
Ҳисобланган фойда солиқлари Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа шу каби солиқлар) ёки ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
|
22504 |
Ҳисобланган бошқа солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқлар (фойда солиқларидан ташқари) ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22506 |
Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ ломбард ходимларидан ушлаб қолинган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22508 |
Муддати кечиктирилган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи - бу жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади. |
Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ ломбард томонидан ягона ижтимоий тўлов бўйича ўтказиладиган маблағлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида ломбард томонидан ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади."; 22512 код қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "22512 Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
22800 |
МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР |
22812 |
Келгуси давр фоизли даромадлари Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда ломбард даромадига ўтказиладиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан олинган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ломбард даромадига ўтказиладиган ишлаб топилган фоизлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22814 |
Грант маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ломбард даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
22896 |
Бошқа муддати узайтирилган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, хизматлар кўрсатилмагунига қадар ломбард даромади сифатида акс эттириш мумкин бўлмаган, мажбурият сифатида акс эттириб туриладиган бошқа муддати узайтирилган даромадлар (ижара бўйича олинган бўнак ва бошқа фоизсиз операциялар пул маблағлари) ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган бўнак суммалари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ломбард даромадига ўтказилган ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
29800 |
БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР |
29801 |
Мижозлар билан ҳисоб-китоблар Ҳисобварақнинг мақсади: мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича турли тўловлар (гаровга олинган мол-мулкни сотишдан келиб тушган маблағлар, мижозлардан ортиқча келиб тушган пул маблағлари ва ҳоказо) ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича маблағларни ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
29802 |
Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор ва/ёки тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
29803 |
Ломбард ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, депонентланган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки етказилган зарарлар учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўлов тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
29805 |
Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
29807 |
Тўланиши лозим бўлган дивидендлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
29830 |
Таъсисчилар томонидан устав фондини ошириш мақсадида қўйилган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчиларнинг устав фондини ошириш мақсадида киритган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида устав фондини ошириш мақсадида киритилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида устав фондини оширишга йўналтирилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
29896 |
Бошқа мажбуриятлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
30000 |
КАПИТАЛ |
30300 |
ЛОМБАРДНИНГ УСТАВ ФОНДИ |
30301 |
Устав фонди Ҳисобварақнинг таърифи: устав фондидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган умумий улушларнинг (пул ифодасида) йиғиндиси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган улушлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ломбарддан чиқиб кетаётган таъсисчиларга қайтарилган улушлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
30900 |
ЗАХИРА КАПИТАЛИ |
30903 |
Умумий захира фонди Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ, умумий мақсадлар учун ломбарднинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида йил охирида фойдадан умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади. |
30905 |
Текинга олинган мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард таъсисчиларидан текинга олинган мулклар қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади. |
30908 |
Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қийматининг ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек ломбарднинг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
31200 |
ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА |
31203 |
Тақсимланмаган фойда (актив-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг ўтган молиявий фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси (зарари)нинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг 31206-ҳисобварақдан ўтказилган соф фойдаси ҳамда захира капиталидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар учун ажратмалар, 31206-ҳисобварақдан ўтказилган зарарлар суммаси, шунингдек таъсисчилар қарори билан ломбарднинг устав фондига қилинган қайта инвестиция (реинвестиция)лаш суммалари акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади. |
31206 |
Соф фойда (зарар) (актив-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йилида ломбард молиявий фаолиятининг натижаларида олинган соф фойда (зарар) ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йилида ломбард томонидан олинган фойда, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган зарарлар суммаси ҳамда нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йилида ломбард томонидан кўрилган зарарлар, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган фойдалар суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капитали ҳисобварағига ўтказилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб соф фойда ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади. |
40000 |
ДАРОМАДЛАР |
40400 |
БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
40401 |
Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар |
40403 |
Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар |
40405 |
Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар |
40407 |
Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида ломбарднинг банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади. |
42000 |
МИЖОЗЛАРГА БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
42001 |
Мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар |
42005 |
Мижозларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар |
42009 |
Мижозларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади. |
44700 |
СУД ЖАРАЁНИДАГИ ВА НОТАРИУСНИНГ ИЖРО ХАТИ ОЛИНГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
44701 |
Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар |
44705 |
Нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги ҳамда нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади. |
44900 |
БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
44901 |
Бошқа фоизли даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган ломбардларнинг ҳисобланган фоизли даромадлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича ишлаб топилган бошқа фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади. |
45200 |
ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР |
45201 |
Кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан кўрсатилган хизматлар, кредитларни расмийлаштириш ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади. |
45900 |
БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР |
45901 |
Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган ёки ҳисобланган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади. |
45909 |
Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда |
45913 |
Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади. |
45917 |
Грант маблағларидан олинган даромад Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича ломбард томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
45921 |
Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардларнинг илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммасини ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида илгари ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади. |
45994 |
Бошқа фоизсиз даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган ломбардларнинг фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, келиб тушган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади. |
50000 |
ХАРАЖАТЛАР |
50600 |
ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
50601 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар |
50603 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақнинг таърифи: жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ломбарднинг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида қарз маблағлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
53100 |
КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
53101 |
Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар |
53105 |
Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар |
53195 |
Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар |
53196 |
Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар |
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: банклардан, банк бўлмаган молиявий муассасалардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ломбарднинг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
|
54400 |
ЛИЗИНГ БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
54401 |
Лизинг бўйича фоизли харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида лизинг жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
54900 |
БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
54902 |
Бошқа фоизли харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
55100 |
ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР |
55106 |
Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбардларга кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
55900 |
БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР |
55902 |
Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар |
55906 |
Бошқа хусусий мулкларни/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: мазкур ҳисобварақларда асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
55995 |
Бошқа фоизсиз харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган амалга оширилган фоизсиз харажатлар ҳисоби акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56100 |
ЛОМБАРД ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ХАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР |
56102 |
Иш ҳақи Ҳисобварақнинг таърифи: хизматчиларнинг меҳнат иш ҳақи (меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва ломбард низоми ва қонунчиликка мувофиқ ломбарднинг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56106 |
Ломбард ходимлари учун имтиёзлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг ходимлари учун берилган имтиёзларга қилган харажатлари, яъни мукофот тўловлари (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), ломбард ходимларининг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати, ҳамда ломбард низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига ломбард томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56110 |
Тиббий, стоматологик хизматлар ва шифохонада даволаниш учун харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард ходимларига амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғломлаштириш лагерларига, санитар-курорт муассасаларига ва бошқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматологик хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, ягона ижтимоий тўловлар учун ломбард харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий суғурта учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
|
56118 |
Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа тўловлари ва компенсация тўловлар, шунингдек қонунчиликка ва ломбард уставига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчиликда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
Жамғармаларга бадаллар Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ажратмалар, шунингдек ходимларнинг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадаллар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ажратмалар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
|
56195 |
Ломбард ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва вакиллик харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56200 |
ИЖАРА ВА САҚЛАШ (ТАЪМИНОТ) ХАРАЖАТЛАРИ |
56202 |
Ижара тўлови |
56206 |
Сув тўлови |
56210 |
Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари |
56214 |
Таъмирлаш ва таъминот харажатлари |
56218 |
Қўриқлаш хизмати харажатлари Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг ижарага олинган объектларга, шартнома асосида ишлайдиган ломбард ходимлари ҳисобланмайдиган ходимлардан ташкил топган қўриқчиларга, шунингдек қўриқлаш сигнализациясига, ремонтга ва ломбард биносини, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлашга, ломбарднинг сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида ҳисобланган ижара ва таъминот харажатлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56300 |
ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ |
56302 |
Хизмат сафари харажатлари |
56306 |
Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар |
56310 |
Ломбард мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (фрахт) харажатлар |
56314 |
Ёқилғи харажатлари Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбард ходимларининг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (ломбард офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилғи харажатлари, шунингдек ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда хизмат сафари учун фойдаланиладиган ломбард ходимларининг шахсий автомобиллари учун харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56400 |
МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР |
56402 |
Реклама ва эълон харажатлари |
56406 |
Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари |
56410 |
Почта, телефон, факс бўйича харажатлар |
56414 |
Ҳужжат маркалари учун харажатлар |
56418 |
Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар |
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали берадиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почта ва ҳужжат маркаларига, телефон ва факсдан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон маълумотномаларга қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
|
56500 |
РЕПРЕЗЕНТАЦИЯ ВА ХАЙРИЯ |
56502 |
Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида ломбард томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ломбард томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56506 |
Аъзолик бадаллари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан клублар, ассоциациялар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланадиган аъзолик бадаллари суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида клублар, ассоциациялар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида клублар, ассоциациялар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56510 |
Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ломбарднинг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсонлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56600 |
ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ |
56602 |
Ломбарднинг бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси |
56610 |
Транспорт воситаларининг эскириш суммаси |
56614 |
Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси |
56618 |
Номоддий активларнинг эскириш суммаси |
56622 |
Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси |
56626 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси |
56630 |
Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси |
56632 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг асосий воситалар ва номоддий активлар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда |
56700 |
СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР |
56702 |
Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари |
56706 |
Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати харажатлари Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг юристлар ва бошқа фирмалар томонидан шартнома асосида кўрсатилган юридик, аудиторлик ва маслаҳатчилик хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилинган харажатлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56710 |
Суғурта харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг ўз мулкини суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56714 |
Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг солиқларга (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқлар ва лицензияларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56718 |
Жарима ва пеня харажатлари Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилган харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
Суд харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг суд жараёни билан боғлиқ харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни харажатларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
|
Бошқа операцион харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
|
56800 |
КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ |
56802 |
Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
56832 |
Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
|
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
|
56842 |
Суд жараёнидаги ва нотариуснинг ижро хати олинган кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
56895 |
Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: ломбарднинг активлари бўйича кўриши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56900 |
ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ |
Фойда солиғини баҳолаш Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғи ва шу каби бошқа солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўлови тўловчилари учун) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ломбарднинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
|
90000 |
КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР |
90900 |
САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР |
90993 |
Кафолат ва кафилликлар Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлар фойдасига ломбард томонидан берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96337 - "Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
91500 |
АКТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР |
91501 |
Берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган кредитлар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар, шунингдек "фоиз ўстирмаслик" мақомига ўтказилган кредитлар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги кредитлар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 - "Активлар бўйича ҳисобланган фоизлар бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
91505 |
Бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 - "Активлар бўйича ҳисобланган фоизлар бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
91800 |
ЛОМБАРДНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ |
91816 |
Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти Ҳисобварақнинг таърифи: ломбарднинг банклардан ва бошқа қарз берувчилардан кредит ва/ёки лизинг олиш мажбуриятларининг ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96358 - "Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида ломбарднинг кредит ва/ёки лизинг олиш бўйича берган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида кредит ва ёки лизинг олиш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
94500 |
ГАРОВ СИФАТИДА ВА САҚЛОВГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН МУЛКЛАР |
94502 |
Гаров сифатида олинган мулклар Ҳисобварақларнинг таърифи: берилган кредитларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатида ва сақловга олинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ" дир. Ҳисобварақларнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар қиймати акс эттирилади Ҳисобварақларнинг кредитида гаровга қабул қилинган, кредит ва фоизлар қопланганидан сўнг қайтариладиган мулклар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
94503 |
Сақловга қабул қилинган мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: сақловга қабул қилинган мулклар ҳисоби олиб борилади. Сақловга қабул қилинган мулклар сақлов паттасида баҳоланган қиймат бўйича акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатида ва сақловга олинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ" дир. Ҳисобварақларнинг дебетида сақловга қабул қилинган мулклар қиймати акс эттирилади Ҳисобварақларнинг кредитида сақловга қабул қилинган мулкларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
94504 |
Нотариуснинг ижро хати олинган гаровдаги ва сақловга қабул қилинган мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинган ўз вақтида сўндирилмаган кредит таъминотига олинган гаровдаги мулклар ва мижоз томонидан талаб қилиб олинмаган сақловдаги мулклар, яъни 94502 - "Гаров сифатида олинган мулклар" ва 94503 - "Сақловга қабул қилинган мулклар" ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган суммалар ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатида ва сақловга олинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақларнинг дебетида нотариуснинг ижро хати асосида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган ва/ёки сақловдаги мулклар қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган ва/ёки сақловдаги мулклар қийматининг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
95400 |
БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ |
95413 |
Ҳисобдан чиқарилган кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда ломбард балансидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган кредитлар, шунингдек ўрнатилган муддат ўтиши билан бекор қилинган кредитларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича тегишли шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
95497 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
96300 |
КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ |
96335 |
Активлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи |
96337 |
Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ |
96358 |
Ломбарднинг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ |
96381 |
Гаров сифатида ва сақловга қабул қилинган мулклар бўйича контр-ҳисобварақ |
96397 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 30 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 2 октябрь, 39-сон, 1052-модда