Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2017 й. ПҚ-3325-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
16.10.2017 й.
N ПҚ-3325
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА
МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Маданият ва санъат соҳасидаги бошқарув тизимида давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.
4. Жамғарма барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинсин.
Жамғарма Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 февралга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Жамғ
...