Соддалаштирилган солиқ солиш тизимини қўллайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкалари (ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон қарорига 5-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги
5-ИЛОВА
Соддалаштирилган солиқ солиш тизимини
қўллайдиган микрофирмалар ва кичик
корхоналар учун ягона солиқ
СТАВКАЛАРИ
Тўловчилар |
Товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси ҳажмидан фоизларда |
1. Харид, таъминот-сотув корхоналари, брокерлик фирмалари |
30* |
2. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар |
50 |
3. Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шунингдек норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи корхоналар |
35 |
4. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, ягона ер солиғи тўловчилари бўлиб ҳисобланадиган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ташқари** |
6 |
5. Саноат, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги корхоналар |
13*** |
*) ялпи даромадга нисбатан фоизларда.
**) микрофирмалар ва кичик корхоналар - қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари мазкур қарорга 15, 18-иловаларга мувофиқ ставкалар бўйича ягона ер солиғини тўлайдилар.
***) лизинг компаниялари учун лизинг берувчининг (маржа) даромадига нисбатан фоизларда.
-------------------------
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 390-сон қарорига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан тушган тушумдан ягона солиқни белгиланганидан 25 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.
"Солиқлар ва божхона хабарлари" газетаси 4-сон 2004 й.