Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 05.09.2017 й. 11-2017-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.10.2017 й. 2936-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.10.2017 й.
N 2936
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
05.09.2017 й.
N 11-2017
БУЙРУҒИ
Олий таълим муассасаларининг раҳбар
ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим
усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. Маджидов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 23 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1095-модда