Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2017 й. 851-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.10.2017 й.
N 851
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан
ўзлаштириш соҳасидаги лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот
ишлари бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида" 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3145-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан ўзлаштириш соҳасидаги лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишлари бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3145-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 19 октябрдаги
851-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошидаги "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" давлат унитар корхонаси" сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Лойиҳалаш ташкилотларида давлат номидан акциядор (қатнашчи) функцияларини амалга оширувчи ҳамда "ТошуйжойЛИТИ" АЖ, "Иссиқликэлектрлойиҳа" АЖ ва "Энерготармоқлойиҳа" АЖдаги муассислар улушларини уларга сотадиган вазирликлар ва идоралар рўйхатининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
" |
5. |
"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" давлат унитар корхонаси |
Давлат геология қўмитаси |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 19 октябрь