Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1999 й. 20-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.01.1999 й.
N 20
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ САВДО ВА
УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИГА
СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА 1998
ЙИЛ 10 АПРЕЛДАГИ 153-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида 1998 йил 3 декабрдаги ПФ-2151-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 14-модда)га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 1, 5-модда.