Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2017 й. 699-сон "Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.09.2017 й.
N 699
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИНИНГ
АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА
КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ
ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА ДОИР
ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Жиззах вилоятининг ишлаб чиқариш ва қурилиш тармоқлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш орқали минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, Жиззах эркин индустриал зонасида замонавий технологиялар асосида барпо этилган корхоналар учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, республика ҳудудларида архитектура ва қурилиш соҳаси ходимлари касб даражаси ва малакасини замонавий талабларга мувофиқ мунтазам ошириб бориш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Жиззах политехника институти таркибида архитектура ва қурилиш факультетини ҳамда мазкур факультет таркибида юридик шахс мақомисиз архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
архитектура ва қурилиш соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
архитектура ва қурилиш соҳасидаги инновацияларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларига татбиқ этиш, мутахассисларнинг лойиҳалаш ва қурилиш йўналишидаги замонавий техника ва технологиялар билан ишлаш борасидаги касбий кўникмаларини ривожлантириш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш.
3. Қуйидагилар:
Жиззах политехника институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази фаолиятини ташкил этиш, ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Жиззах политехника институтининг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда бир ой муддатда:
архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқласин;
Марказда машғулотларни олиб бориш учун олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини, малакали амалиётчилар ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.
5. Белгилансинки:
Марказ ўз фаолиятини ўзини ўзи молиялаштириш асосида амалга оширади;
Марказда қайта тайёрлаш ва малака ошириш архитектура ва қурилиш соҳасида иш олиб борувчи ташкилотларнинг реал ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси буюртмасига мувофиқ тўлов-шартнома асосида амалга оширилади;
Марказнинг ходимларига олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
Марказ директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлиги билан келишилган ҳолда Жиззах политехника институти ректори томонидан амалга оширилади;
Марказнинг хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилгунга қадар уни молиявий таъминотини амалга ошириш Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Марказда ўқитиш учун тўлов нархлари амалдаги тарифлар асосида ўқитиш ва марказни сақлаш харажатларидан келиб чиқиб Жиззах политехника институти томонидан белгиланади;
шартнома асосида ўқитиш учун олинган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар Марказнинг молиявий манбалари ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Марказда архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш параметрларини ҳар йили белгиланишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 5 сентябрдаги
699-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жиззах политехника институтининг
ТУЗИЛМАСИ
|
Олий таълим муассасаси кенгаши |
Ректор |
Васийлик кенгаши |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув ишлари бўйича проректор |
Маънавий- маърифий ишлар бўйича проректор |
Илмий ишлар бўйича проректор |
Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор |
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор |
Ректор ёрдамчиси |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув-услубий бўлим |
"Маънавият ва маьрифат" ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими |
Илмий тадқиқот ва илмий- педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими |
Бош муҳандис |
Халқаро бўлим |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот технологиялари маркази |
Режа-молия бўлими |
Мониторинг ва ички назорат бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Таҳририй-нашриёт бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Маркетинг бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот-ресурс маркази |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ходимлар бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Факультетлараро умумтаълим кафедралари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқитишнинг техник воситалари бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
1-бўлим |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Факультетлар |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
2-бўлим |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Архитектура ва қурилиш |
Саноат технологиялари |
Авто- транспорт |
Электро- механика ва радиоэлек- троника |
Сервис |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Девонхона ва архив |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Архитектор- лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Юрисконсульт |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Институт (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
2017 йил 5 сентябрдаги
699-сон қарорига
2-ИЛОВА
Жиззах политехника институти архитектура
ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-
лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш
минтақавий марказининг
ТУЗИЛМАСИ
|
Директор |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини таъминлаш бўлими 2 (1) |
|
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибаларни жорий этиш бўлими 3 (1) |
Бухгалтерия 1 |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ходимларнинг чекланган сони - 7 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 4 киши.
2017 йил 5 сентябрдаги
699-сон қарорига
3-ИЛОВА
Жиззах политехника институти архитектура ва
қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар
ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш минтақавий маркази фаолиятини ташкил этиш,
ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
2017 йил 5 сентябрдаги
699-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 157-сон қарори.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 963-модда