Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига Шарҳ

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш

соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига

ШАРҲ



Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолига уй-жой коммунал хизмат, жумладан сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш сифатини тубдан оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Уй-жой коммунал соҳасини ислоҳ қилиш доирасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бу масала сув ресурслари чекланган, сувга талаб ошиб бораётган ва мамлакат аҳолиси сони ўсиб бораётган шароитда янада долзарб аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда водопровод-канализация хўжалигида тўпланиб қолган тизимли муаммо ва камчиликлар сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорликнинг ошиб боришига ва тўлов интизомининг пасайишига сабаб бўлиб, охир-оқибатда тармоқнинг умуман ривожланишдан ортда қолишига олиб келмоқда.

Энг аввало, сўз республика водопровод-канализация хўжалигида сувни ишлаб чиқариш, сарфлаш ва истеъмол қилишни ҳисобга олиш

...