Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 й. 930-сон "Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.11.2017 й.
N 930
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА СИРТҚИ
(МАХСУС СИРТҚИ) ВА КЕЧКИ (СМЕНАЛИ)
ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3153-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасасида кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 23 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1156-модда