Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 й. 929-сон "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.11.2017 й.
N 929
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ҲАМДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ
ДИРЕКТОР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА
ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШ ИНСТИТУТИ УСТАВИНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 24 ноябрь