Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 30-2017-сон, Молия вазирлигининг 186-сон "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 27.12.2017 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2018 й. 2961-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.01.2018 й.
N 2961
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.12.2017 й. N 30-2017 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.12.2017 й. N 186 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий
таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил
олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси
бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
И. Маджидов |
Молия вазири |
Д. Кучкаров |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 10 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 15 январь, 2-сон, 39-модда