Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 03.02.2004 й. 3-сон "Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.02.2004 й. 1177-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2004 й.

N 1177-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА

ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.02.2004 й.

N 3


ҚАРОРИ



Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан

қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш,

материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга

тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2002 йил 16 сентябрдаги 7-сон (2002 йил 2 октябрь, рўйхат рақами 1177-сон Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил. 19-сон) қарори билан тасдиқланган қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.




Раис                                                                                     А.Р. Тохтаев






Қарорга

ИЛОВА



Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан

қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш,

материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга

тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


1. 15-банднинг "а" кичик банди 2-хатбошида қуйидаги таҳрирда киритилсин:

"ресурс ведомостлари жами ва ишларнинг физикавий ҳажмлари ведомостлари;".


2. 1-иловадаги "Пудрат савдоларини ташкил этиш (тендер) республика бошқармасининг" ўрнига "қурилишда танлов савдолари бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада "Пудрат савдоларини ташкил этиш (тендер) республика бошқармасининг" ва "Пудрат савдоларини ташкил этиш (тендер) республика бошқармаси" ўрнига "қурилишда танлов савдолари бошқармасининг" ва "қурилишда танлов савдолари бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 85-модда.