Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2017 й. 1011-сон "Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва ахолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.12.2017 й.
N 1011
ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА МУҲТОЖ
АҲОЛИ СОНИНИ АНИҚЛАШ, ШУ ЖУМЛАДАН,
УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИ МЕҲНАТ БИЛАН БАНДЛИК
МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИШ,
ШУНИНГДЕК, МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ, БАНДЛИК ВА
АХОЛИНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ БАЛАНСИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатли ва холисона баҳолаш, айниқса меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшлар, аҳоли бандлигини таъминлаш дастури самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётга жорий этилсин:
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг шакли 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш методикаси 4-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили:
1 июлгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот баланси ишлаб чиқилишини;
1 сентябргача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг кейинги календарь йил учун прогноз балансини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни прогноз балансини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларига қуйидаги аниқ топшириқларни назарда тутсинлар:
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш;
меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг прогноз параметрларига мувофиқ таълим муассасаларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини такомиллаштириш ва уларга тузатишлар киритиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳисобот ва прогноз балансларининг ижроси мониторинги, таҳлили, баҳоланиши тизимини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси:
бир ой муддатда - 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тақдим этиладиган маълумот шаклларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаб, мутасадди вазирликлар ва идораларга юборсинлар;
2018 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2018 йилдан бошлаб меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ягона идоралараро компьютерлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлигининг анкета материалларини қайта ишлаш бўйича махсус компьютер дастурини янгилаш бўйича таклифлар киритсинлар.
6. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитасига 2 ва 3-иловалардаги схемалар ва тасдиқланган шакллар асосида маълумотлар ўз вақтида тақдим этишни;
аҳоли бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшларни ишга жойлаштириш ҳудудий ва тармоқ дастурлари кўрсаткичларини шакллантиришда меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг прогноз балансида назарда тутилган параметрлар ҳисобга олинишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг прогноз балансига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 22 декабрдаги
1011-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик
ва аҳолини ишга жойлаштириш баланси
ШАКЛИ
Кўрсаткичлар номи
|
Қатор рақами
|
Ҳисоблаш алгоритми
|
Ҳисобот баланси
|
Баҳоси (жорий йил)
|
Прогноз (келаси йил)
|
Доимий аҳоли сони |
01 |
||||
шу жумладан: |
|||||
меҳнатга лаёқатли аҳоли |
02 |
||||
Меҳнат ресурслари сони |
03 |
04-қатор + 05-қатор |
|||
шу жумладан: |
|||||
меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли |
04 |
||||
ишловчи пенсионерлар ва ўсмирлар |
05 |
||||
Иқтисодий фаол аҳоли, жами |
06 |
07-қатор + 29-қатор + 33-қатор |
|||
а) Иқтисодиёт тармоқларида бандлар сони, жами |
07 |
08-28 қаторлар йиғиндиси
|
|||
улардан: |
|||||
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги |
08 |
||||
Кон қазиш ва карьерларни тайёрлаш |
09 |
||||
Қайта ишлаш саноати |
10 |
||||
Электр, газ таъминоти, буғ ва ҳавони тозалаш |
11 |
||||
Сув таъминоти ва канализация |
12 |
||||
Қурилиш |
13 |
||||
Улгуржи ва чакана савдо, автомобилларни таъмирлаш |
14 |
||||
Ташиш ва сақлаш |
15 |
||||
Уй-жой ва озиқ-овқат хизматлари |
16 |
||||
Ахборот ва алоқа |
17 |
||||
Молия ва суғурта |
18 |
||||
Кўчмас мулк билан ишлар |
19 |
||||
Касбий, илмий ва техник фаолият |
20 |
||||
Ёрдамчи хизматларни бошқариш ва таъминлаш |
21 |
||||
Давлат бошқаруви ва мудофаа |
22 |
||||
Таълим |
23 |
||||
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот |
24 |
||||
Санъат, маданият ва дам олиш |
25 |
||||
Хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари |
26 |
||||
Ўз эҳтиёжларини таъминлаш учун ишчиларни ёлловчи уй хўжаликлари фаолияти |
27 |
||||
Экстремал ташкилотларнинг фаолияти |
28 |
||||
б) Секторлар бўйича бандлар, жами |
29 |
30-қатор + 31-қатор + 32-қатор
|
|||
улардан: |
|||||
расмий секторда |
30 |
||||
норасмий секторда |
31 |
||||
чел элда ишлаш учун кетганлар |
32 |
||||
Ишга жойлаштирилган муҳтож шахслар (ишсизлар) сони |
33 |
||||
Меҳнат ресурслари билан боғлиқ иқтисодий нофаол аҳоли сони |
34 |
35-қатор + 36-қатор + 37-қатор
|
|||
улардан: |
|||||
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқувчилар |
35 |
||||
туғруқ таътилидаги ёки 3 ёшгача болаларини парваришловчи аёллар |
36 |
||||
ихтиёрий ишсизлар (ишлашни хоҳламайдиган, ишга жойлашишга имконияти йўқлар) |
37 |
||||
Ишчи кучига қўшимча таклиф (ишга жойлаштиришга эҳтиёж), жами |
38 |
39-қатор + 40-қатор + 44- қатор + 45-қатор + 46-қатор + 47-қатор |
|||
шу жумладан: |
|||||
ҳисобот даври бошидаги ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар |
39 |
||||
меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи таълим муассасалари битирувчилари |
40 |
41-қатор + 42-қатор + 43-қатор |
|||
улардан: |
|||||
академик лицей ва умумтаълим мактаблари битирувчилари |
41 |
||||
касб-ҳунар коллежлари битирувчилари |
42 |
||||
олий таълим муассасалари битирувчилари |
43 |
||||
таркибий ўзгаришлар натижасида ишдан озод этилган шахслар |
44 |
||||
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар |
45 |
||||
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган меҳнатга лаёқатли шахслар |
46 |
||||
чет элдан қайтган меҳнат мигрантлари |
47 |
||||
Ишчи кучига қўшимча талаб (иш ўринлари таклифи), жами |
48 |
49-52 қаторлар йиғиндиси
|
|||
шу жумладан: |
|||||
ҳисобот даври бошидаги бўш (вакант) иш ўринлари |
49 |
||||
янги иш ўринлари ташкил этиш |
50 |
||||
табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринлари (пенсия, ўлим, миграция) |
51 |
||||
иш билан таъминлаш (уй-жой қурилиши, ободонлаштириш, инфратузилма объектлари, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ва вақтинчалик ишлар ва бошқалар) |
52 |
||||
ташкилий равишда чет элга ишга юбориш |
53 |
||||
БАЛАНС (ишчи кучига қўшимча талаб ва таклиф фарқи (+/-)) |
54 |
38-қатор 48-қатор |
|||
Маълумот учун: |
|||||
Алоҳида тоифалар бўйича иш билан бандлик даражаси, % |
55 |
||||
шу жумладан: |
|||||
меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи таълим муассасалари битирувчилари |
56 |
||||
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар |
57 |
||||
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган меҳнатга лаёқатли шахслар |
58 |
||||
бошқалар |
59 |
2017 йил 22 декабрдаги
1011-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва
аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш учун
маълумотларни шакллантириш
СХЕМАСИ
I. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш
II. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш
2017 йил 22 декабрдаги
1011-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик
ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот
ва прогноз балансини ишлаб чиқишни
ТАШКИЛ ҚИЛИШ СХЕМАСИ
I. Маълумотлар базасини шакллантириш тадбирлари
II. Ҳисобот балансини ишлаб чиқиш тадбирлари
III. Прогноз балансини ишлаб чиқиш тадбирлари
IV. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга
жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини
2017 йил 22 декабрдаги
1011-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 24 майдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 32-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори 1-иловасининг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори 1-иловасининг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 28-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори иловасининг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 23 декабрь