Молия вазирининг 28.01.2004 й. 23-сон "Таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари залини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.02.2004 й. 1313-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.02.2004 й.
N 1313
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
28.01.2004 й.
N 23
БУЙРУҒИ
Таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари
залини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш хақида
(2004 йил 27 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон ва "Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарорларига асосан БУЮРАМАН:
1. Таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари залини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М. Нурмуратов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 91-модда.