Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2018 й. ПҚ-3514-сон "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
07.02.2018 й.
N ПҚ-3514
ИЧКИ ТУРИЗМНИ ЖАДАЛ
РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида:
1. "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Амалий чора-тадбирлар режаси) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
бир ой муддатда туризм инфратузилмасининг бандлигини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ҳамда жалб этилган ташкилотлар миқёсида турлар ва экскурсияларни ташкил қилиш жадвалларини тасдиқласин;
ёшларни туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш бўйича ахборот-тарғибот тадбирларининг мунтазам ўтказилишини таъминласин;
туристлар оқимининг мавсумийлиги ҳамда ҳудудларнинг туризм инфратузилмаси тўлиқ жалб этилишини инобатга олиб, шу жумладан, туризм фаолияти субъектларини жалб этган ҳолда Амалий чора-тадбирлар режасининг самарали амалга оширилиши учун зарур чоралар кўрсин;
б) Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) амалга ошириш доирасида оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет тармоғида, шу жумладан, республиканинг барча шаҳарларида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида ташқи реклама воситаларини (шит-баннерлар ҳамда ташқи экранлар учун роликлар) тайёрлаш ва ўрнатиш йўли билан ички туризмни кенг тарғиб қилиш тадбирлари ўтказилишини таъминласин.
3. Туризм қўмитаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан жойлаштириладиган ташқи реклама ижтимоий рекламага тенглаштирилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда 2018-2020 йилларда республиканинг ҳар бир ҳудудида камида 100 та жой ҳисобга олиниб, марказий кўчалар, аҳоли гавжум жойлар ҳамда трассаларда жойлашган шитлар, экранларда ички туризмга оид ташқи реклама беғараз ўрнатилишини таъминласин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туристик-экскурсия турлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлар:
таълим муассасалари ўқувчилари учун - ўз маблағлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан;
ташкилотлар ходимлари учун - ўз маблағлари, иш берувчи маблағлари (бюджет ташкилотлари учун - ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари) ва жамоавий шартномаларга мувофиқ бошқа маблағлар ҳисобидан;
етим болалар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган шахслар учун уларнинг умумий сонидан камида 20 фоизи қамраб олиниши таъминланган ҳолда - хайрия маблағлари, шунингдек, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан;
пенсионерлар ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун - ўз маблағлари, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг маблағлари ва хайрия маблағлари ҳисобидан;
фаол хотин-қизлар учун - ўз маблағлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси маблағлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ва хайрия маблағлари ҳисобидан;
маҳалла фаоллари ва ёш оилалар учун - ўз маблағлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тенглик асосида қопланади.
Мазкур Дастурда иштирок этиш ихтиёрий эканлиги белгилаб қўйилсин.
6. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига:
жамоавий шартномаларга рағбатлантириш чораси сифатида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ўз ходимларининг камида 10 фоизини оила аъзолари билан биргаликда ҳар йили дам олишга (ички туризмга) юборишни назарда тутадиган ходимларнинг жамоавий ва оилавий дам олишини ташкил қилиш нормасини киритиш;
ходимларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ, улар учун қулай бўлган вақтда саёҳат қилиш ва дам олиш учун таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан дам олиш кунлари (отгул) бериш;
Дастур тадбирларини амалга ошириш доирасида ҳар йили 30 декабргача давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун туристик-саёҳат турларини ташкил қилиш жадвалларини тасдиқлаш тавсия этилсин.
7. Туризм қўмитаси давлат органлари ва бошқа ташкилотларга гуруҳли саёҳатларни ташкил қилиш учун маҳаллий туроператорлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек, меҳмонхона ва транспорт ташкилотларига ташкил этилган турлар, шу жумладан, яшаш ва келиб-кетиш (учиб бориш) учун имтиёзлар тақдим этиш бўйича таклифлар юборишда ёрдам кўрсатсин.
8. 2018 йил 10 февралдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги тартиб жорий этилсин, унга кўра:
иш берувчининг туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республика бўйлаб туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб қолиниши лозим;
жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик йўлланмаларни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади. Бунда туристик йўлланма (айирбошланадиган ваучер), авиа ва темир йўл чипталари, автотранспорт ташкилотларининг ҳисоб-фактуралари (чипталари) ва жойлаштириш воситалари чеклари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади;
туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган субъектларнинг солиқ солинадиган базаси Ўзбекистон туризм бренди ва "Uzbekistan.travel" сайти рекламаси бўлган босма маҳсулотларни (хариталар, рисолалар, буклетлар, флайерлар ва бошқалар), сувенир ва қадоқлаш маҳсулотларини (сумкалар, пакетлар, мактаб дафтарлари, ёрлиқлар, ғилофлар, кийим-кечаклардаги ва ошхона анжомларидаги ёзувлар) тайёрлаш ва чоп этишга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилади.
9. Тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш учун 10 миллион сўмгача истеъмол кредитларини ажратиш ва кредитни иш ҳақи ҳисобидан қоплаш имкониятини бериш тавсия этилсин.
10. Белгилансинки:
туризм объектлари (меъморий ёдгорликлар ва бошқалар) ҳамда инфратузилмаси (меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, туристик йўналишлар ва бошқалар) жойлашган жойларнинг белги-ишоралари ва кўрсаткичларини ўз ичига олган тематик туристик хариталар ададини кўпайтириш ва уларни тарқатишга картография ишларини амалга ошириш учун лицензия (рухсатнома) олиниши талаб этилмайди;
туристларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (давлат музейлари, галереялар, маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар маъмуриятлари ва бошқалар) ўз фаолиятидан тушадиган тушумларнинг камида 5 фоизини ўз фаолияти ҳамда тақдим этаётган туризм хизматлари баён этилган реклама-тарқатиш материалларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва ададини кўпайтириш учун мажбурий тартибда йўналтиради. Бунда ушбу мақсадларга йўналтирилган харажатлар суммаси бу ташкилотларнинг солиққа тортиладиган базасидан чиқариб ташланади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, туризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга туман ва шаҳарларда жойлашган ҳамда асосан, муҳандислик коммуникациялар билан таъминланган фойдаланилмаётган ер участкаларини 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича уч ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хулосасига асосан, ҳар бир ҳудудда умумий майдони камида 20 гектар бўлган 20 та ер участкаси ҳисобидан келиб чиқиб, туризм соҳасидаги лойиҳаларни (меҳмонхоналар, меҳмонхона уйлари, кемпинглар, мотеллар ва бошқа жойлаштириш воситалари, тематик хиёбонлар, музейлар, галереялар ва бошқа иншоотлар қуриш) амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ҳамда потенциал инвесторларга тақдим этиш учун ажратсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан танлаб олинган фойдаланилмаётган ер участкаларида 2018-2022 йилларда туризм инфратузилмасини ташкил этиш доирасидаги харажатлар:
янги лойиҳалар (макетлар)нинг дизайн-эскизларини ишлаб чиқиш учун - бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари;
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун - тегишли туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда туристик йиғимлар, меҳмонхона хизматларини сертификатлаш ҳамда жойлаштириш воситаларининг жавобгарлик қоидаларини сақлаб қолган ҳолда, ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш бўйича махсус электрон автоматлаштирилган дастурда жойлаштириш воситалари орқали хусусий уйларга (хонадонларга) меҳмонларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этсин;
туризм тоифасига оид меҳмонхоналар ва меҳмонхона уйларининг намунавий лойиҳаларини, шу жумладан, хорижий лойиҳа ташкилотларидан бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сотиб олсин ва кейинчалик ушбу лойиҳаларни туризм инфратузилмаси объектларини қуриш ташаббусини кўрсатган тадбиркорлик субъектларига беғараз тақдим этсин. Бунда намунавий лойиҳаларни муайян ҳудудга бириктириш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан беғараз асосда таъминланади.
14. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ички туризмни янада ривожлантириш ҳамда туризм инфратузилмаларини такомиллаштириш мақсадида ҳудудларда кичик туризм зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, кичик саноат зоналари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидалари кичик туризм зоналарига ҳам татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йилнинг 1 июлига қадар тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этган ҳолда, ҳудудларда кичик туризм зоналарини яратиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда қуйидаги суммалар учун солиқ солинадиган базани камайтириш тартибини бир ой муддатда тасдиқласин:
100 миллион сўмгача - хўжалик юритувчи субъектларнинг 2025 йилнинг 1 январига қадар санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиена тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлари;
12 миллион сўмгача - ҳар йили 2025 йилнинг 1 январига қадар хўжалик юритувчи субъектларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган санитария-гигиена тармоқларини (фаррошлар иш ҳақи, гигиена, тозалаш ва ювиш воситаларини сотиб олиш, коммунал харажатларни тўлаш), туризм инфратузилмаси объектларини (тарихий ва меъморий ёдгорликлар, музейлар, театрлар, маданият уйлари, умумий овқатланиш пунктлари, хизмат кўрсатиш объектлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, автомобиллар учун вақтинча тўхташ жойлари, йўлбўйи инфратузилмасининг сервис хизматлар кўрсатиладиган ҳудудлари, бозорлар, расталар, дўконлар ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларни) сақлашга йўналтирилган харажатлари.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хулосаси асосида замонавий санитария-гигиена тармоқларини яратиш лойиҳаларини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари ва потенциал инвесторларга шаҳарлар ва туманларнинг тегишли қисмларида реклама ва ихчам савдо нуқталари учун жойлар тақдим этсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Амалий чора-тадбирлар режаси бажарилиши устидан доимий мониторингни;
мониторинг натижалари бўйича Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга режалаштирилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли қарорларни қабул қилиш учун ҳар чоракда таклифлар киритилишини таъминласин.
17. Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов):
ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий ва тизимли назорат ташкил этилишини;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар - масъул ижрочилар раҳбарларининг Амалий чора-тадбирлар режасини сўзсиз амалга ошириш борасида улар томонидан кўрилаётган амалий чоралар ҳақидаги ҳисоботлари ҳар чоракда эшитиб борилишини таъминласин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 сентябрдаги "Тошкент шаҳрида "Эски шаҳар" туризм зонасини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3260-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 7 февралдаги
ПҚ-3514-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни
ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича
АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Президентининг
2018 йил 7 февралдаги
ПҚ-3514-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ички туризм ривожланиши учун юқори
салоҳиятга эга бўлган туманлар ва шаҳарлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Жой номланиши |
Шаҳардан масофаси (км) |
Табиат-манзара афзаллиги |
Йўлларнинг ҳолати |
Маҳаллий аҳолининг асосий машғулоти |
Туризмнинг салоҳиятли турлари |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
||||||
1. |
Элликқалъа тумани, Акчакул қишлоғи |
5 |
Амударё қирғоғи |
Қониқарли |
Мева-сабзавот ва балиқчилик |
Археологик, тиббий ва соғломлаштириш туризми |
2. |
Беруний тумани, Олтинсой қишлоғи |
75 |
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (Бадай Тўқай,) ўсимликлар, балиқ ва қушларнинг турли хиллари |
Қониқарли |
Мева-сабзавотчилик |
Экотуризм, агротуризм, тарихий ва зиёрат туризм |
Андижон вилояти
|
||||||
3. |
Хўжаобод тумани, Манак қишлоғи, Тош ота маҳалласи, Имомота қишлоғи |
40/20 |
Тоғлар, ўрмон ва боғлар |
Қониқарли |
Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва туристик хизматлар Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва туристик хизматлар |
Тарихий ва зиёрат туризм |
4. |
Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ қишлоғи, Ширмонбулоқ маҳалласи |
20/7 |
Тоғлар, ўрмон ва боғлар |
Қониқарли |
Гастрономик туризм, агротуризм, экотуризм |
|
5. |
Балиқчи тумани, Балиқчи қишлоғи, Кул маҳалласи, Гулистон қишлоғи, Мирзабошичек маҳалласи |
40/3 |
Дам олиш учун жой |
Қониқарли |
||
6. |
Хонобод тумани, Хонтоғ ва Позилмонота дам олиш зоналари |
90/5 |
Ўрмон, камёб дарахтлар |
Қониқарли |
Экотуризм ва соғломлаштириш туризми |
|
7. |
Андижон тумани, Боғишамол дам олиш зонаси |
6 |
Ер сатҳидан 350 м баландликдаги осма йўл ва қалин ўрмон |
Қониқарли |
Тарихий ва зиёрат туризми |
|
Бухоро вилояти
|
||||||
8. |
Когон тумани |
42 |
Қизилқум бой ландшафти, камёб жониворлар |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик |
Экотуризм |
30 |
Тўдакўл сув омбори, дам олиш зоналари |
Ўрта |
Чорвачилик боғдорчилик ва балиқчилик |
Экотуризм, пляж хордиғи |
||
9. |
Қоровулбозор тумани |
50 |
Жайрон эко-маркази |
Ўрта |
Чорвачилик, балиқчилик |
Агротуризм, вино туризми, флора ва фаунада сайр қилиш ва танишиш |
10. |
Қоровулбозор тумани Девхона кўли соҳили |
70 |
Девхона кўли |
Ўрта |
Чорвачилик, балиқчилик |
Экотуризм, туяларда сайр қилиш, балиқчилик |
11. |
Бухоро тумани, Янгитурмуш посёлкаси, Қайрағоч |
18 |
Дам олиш жойи |
Мева- сабзавотчилик |
Тарихий-билиш туризми |
|
12. |
Шофиркон тумани |
80 |
Шаршара, Оғитма кўли |
Ўрта |
Чорвачилик, балиқчилик |
Туяларда сайр қилиш, сафари, овчилик ва балиқчилик |
13. |
Пешку тумани |
50 |
Коаркир кўли |
Ўрта |
Сафари, туя ва отларда сайр қилиш, овчилик ва балиқчилик |
|
14. |
Ғиждувон тумани, Зафаробод, Шўрча посёлкаси |
45 |
Шўрча кўли |
Ўрта |
Экотуризм, сафари, туя ва отларда сайр қилиш, овчилик ва балиқчилик |
|
15. |
Ғиждувон тумани |
40 |
Магистрал трасса М 37 |
Ўрта |
Савдо, хизматлар тармоғи |
Гастрономик туризм |
16. |
Бухоро шаҳри, Ситораи Мохи-Хоса |
5 |
Экотуристик шаҳарча, қишлоқ шаҳарча |
Қониқарли |
Боғдорчилик, балиқчилик |
Балиқчилик, яшаш ва анаъналар, ҳаёти билан танишиш |
17. |
Ғиждувон, Когон, Ромитан, Шофиркон, Вобкент туманлари |
Умумий 150 |
Бухоронинг етти муқаддас пирлари |
Ўрта |
Савдо-сотиқ, хизматлар тармоғи |
Зиёрат турлар, гастрономик туризм |
Жиззах вилояти
|
||||||
18. |
Фориш тумани, Қизилқум қишлоғи |
40 |
Айдар Арнасой кўли |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
Тарихий, илмий, экологик, гастрономик, орнитологик, соғломлаштириш, сувли, ов туризми ва агротуризм |
19. |
Фориш тумани, Можурум қишлоғи |
42 |
1600 йилдан кўп бўлган ари инлари |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
20. |
Фориш тумани, Ҳаёт қишлоғи |
45 |
Дам олиш жойи |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
21. |
Фориш тумани, Бирлашган қишлоғи |
20 |
"Бирлашган" қишлоғидаги соғломлаштириш маркази ва дам олиш зонаси |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
22. |
Фориш тумани, Ухум қишлоғи |
30 |
Эрамиздан аввалги I-II асрлардаги қоя расмлари |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
23. |
Фориш тумани, Гараша қишлоғи |
55 |
Археологик майдонлар, қалин ўрмон, булоқ, тарихий қабр тошлари |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
24. |
Фориш тумани, Қоратош қишлоғи |
50 |
"Хўжабоғбон ота" дам олиш зонаси, иссиқ сувлар, 1000 йиллик тут дарахтлари |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
25. |
Фориш тумани, Нарвон қишлоғи |
35 |
Тоғли жойлар, тепаликлар, кўплаб булоқлар, қалин дарахтзорлар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
26. |
Фориш тумани, Баланд шаҳарчаси |
10 |
Х аср тарихий жойлари |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
Тарихий, илмий, экологик, гастрономик, орнитологик, соғломлаштириш, сувли, ов туризми ва агротуризм |
27. |
Зомин тумани, Ўриклисой қишлоғи |
6 |
24110 га майдонга эга миллий табиат парки |
Қониқарли |
Чорвачилик |
|
20 |
"Зомин" санаторияси |
Қониқарли |
Чорвачилик |
|||
18 |
"Зомин" парки ҳудудидаги сунъий шаршара |
Қониқарли |
Чорвачилик |
|||
20 |
2000 м чуқурликдан кўтариладиган "Шербулоқ" булоғи, 120 ўринга мўлжалланган дам олиш зонаси |
Қониқарли |
Чорвачилик |
|||
28. |
Зомин тумани, Пишағор қишлоғи |
28 |
Палеонтологик ғор |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
24 |
"Хужаи серо бота" зиёратгоҳи, 49 та булоқ |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|||
29. |
Зомин тумани, Увол қишлоғи |
18 |
"Увалдара" тоғли жойлар, шаршаралар, "Парпиойим" тош ёдгорлиги |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
Тарихий, илмий, экологик, гастрономик, соғломлаштириш ва агротуризм |
30. |
Зомин тумани, Бешкуби қишлоғи |
16 |
Қалин қорақарағайзор, тоғли сувлар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
31. |
Зомин тумани, Туреман қишлоғи |
20 |
Соғломлаштирувчи булоқ, 1000 йиллик тут дарахтлари |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
32. |
Зомин тумани, Еттикечув қишлоғи |
21 |
400 йиллик шумтол |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
21 |
Шифобахш булоқлар, "Арчамозор" қорақарағайзори |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|||
33. |
Зомин тумани, Ўрикли қишлоғи |
10 |
"Бобоёнғок" боғи ҳудудидаги 700 йиллик ёнғоқ |
Қониқарли |
Чорвачилик |
|
34. |
Зомин тумани, Туркман қишлоғи |
23 |
2,3 га ҳудудга эга бўлган яшил дарахтзор, "Хўжа Шохимардан" булоғи |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
35. |
Зомин тумани, Қўшинтепа қишлоғи |
20 |
Қобилмозор зиёратчилар жойи |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
36. |
Зомин тумани, Лайлакуя қишлоғи |
12 |
Соғломлаштирувчи ва шифобахш булоқлар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
37. |
Зомин тумани, Хулкар қишлоғи |
6 |
"Туркистон" адирлари тоғ дарёларидан бошланувчи дарё |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
|
38. |
Янгиобод тумани, Қўшқанд қишлоғи |
23 |
"Чўкмозорота" - археологик жойи, қадимги қабристон, 600 - 700 йиллик тут дарахтлари |
Қониқарсиз |
Археологик туризм, зиёрат туризм |
|
39. |
Янгиобод тумани, Чанғовул қишлоғи |
23 |
Дам олиш жойи |
Қониқарсиз |
Чорвачилик |
Экотуризм |
40. |
Янгиобод тумани, Хўжамишкент қишлоғи |
24 |
"Хўжамишкент" булоқлари зиёратгоҳи, ғорлар |
Қониқарли |
Чорвачилик |
Зиёрат туризм |
41. |
Бахмал тумани, Новка қишлоғи |
30 |
Новка ота зиёратгоҳларидаги кўп йиллик чинорлар ва булоқлар |
Қониқарли |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Тарихий, илмий, экологик, гастрономик, соғломлаштирувчи туризм ва агротуризм |
50 |
Зомин давлат қўриқхонасидаги ноёб тошлар |
Қониқарли |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
|||
42. |
Бахмал тумани, Музбулоқ қишлоғи |
56 |
"Қирққиз" Зомин давлат қўриқхонаси |
Қониқарли |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
|
53 |
"Тош куёв" Зомин давлат қўриқхонаси |
Қониқарли |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
|||
43. |
Бахмал тумани, Еттикечув қишлоғи |
43 |
Ноёб шаклли тошлар |
Қониқарсиз |
||
44. |
Бахмал тумани, Мугол қишлоғи |
43 |
"Боғи мажор" ўрмони, Сангзор дарёсининг бошланиши |
Қониқарсиз |
||
45. |
Ғаллаорол тумани, Куйтош маҳалласи |
35 |
"Куйтош" тоғидаги ноёб тош шакллари |
Қониқарсиз |
Экотуризм |
|
46. |
Ғаллаорол тумани, Авлиё маҳалласи |
26 |
"Саад ибн Абу Ваққос" зиёратгоҳидаги кўп йиллик чинорлар ва булоқлар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Зиёрат туризм |
47. |
Ғаллаорол тумани, Губдин қишлоғи |
21 |
Табиат-манзарали тоғлар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Экотуризм |
23 |
Булоқлар, археологик жойлар, "Губдунота" қалин дарахтзори |
Қониқарсиз |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Зиёрат туризм, археологик туризм |
||
48. |
Ғаллаорол тумани, Сайфин қишлоғи |
30 |
Тарихий қабр усти тошлари, булоқлар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Экотуризм |
49. |
Ғаллаорол тумани, Саврук қишлоғи |
22 |
Булоқлар, археологик жойлар, "Соврукота" қалин дарахтзори |
Қониқарсиз |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Зиёрат туризм, археологик туризм |
50. |
Жиззах тумани, Бахмалсой қишлоғи |
20 |
"Амир Темур дарвоза" тарихий жойи |
Қониқарсиз |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Тарихий, билишга оид туризм |
51. |
Жиззах тумани, Олтиховуз қишлоғи |
14 |
500 йиллик "Бобо ёнғоқ" ёнғоғи |
Қониқарсиз |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Экотуризм |
52. |
Жиззах тумани, Паймат қишлоғи |
16 |
"Парпиота", зиёратгоҳ жойлар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик ва боғдорчилик |
Зиёрат туризм |
Қашқадарё вилояти
|
||||||
53. |
Қамаши тумани, Лангар посёлкаси |
40 |
Тоғ олди жойлар |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик ва боғдорчилик |
Этнографик туризм, зиёрат туризм |
54. |
Китоб тумани, Оқсув ва Қайнар посёлкалари |
12 и 18 |
Тоғ олди жойлар |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик ва боғдорчилик |
Экотуризм |
Навоий вилояти
|
||||||
55. |
Нурота тумани, Синтоб маҳалласи |
210 |
Тоғли жойлар, кўл, дарё |
Қониқарли |
Чорвачилик |
Экологик ва фаол туризм, тарихий ва зиёрат туризм |
56. |
Нурота тумани, Айдаркул |
185 |
Юртовые лагеря, охотничье угодье, пустыня |
Қониқарли |
Чорвачилик |
|
57. |
Конимех тумани, Дунгалак маҳалласи |
180 |
Юртовые лагеря, охотничье угодье, пустыня |
Қониқарли |
Чорвачилик |
Экологик ва фаол туризм |
58. |
Конимех тумани, Янги Ғазғон маҳалласи |
160 |
Ўтовли лагерлар, ов нарсалари, чўл, туяларда сайр, велосипед ва мотоциклларда сайр қилиш |
Қониқарли |
Чорвачилик |
|
59. |
Хатирчи тумани, Сангижумон қишлоғи |
110 |
Тоғли жойлар, шаршаралар, Тешиктош |
Қониқарсиз |
Чорвачилик, мева- сабзавотчилик ва узумчилик |
|
60. |
Навбаҳор тумани, Сармишсой дараси |
50 |
Тоғли жойлар, дарёлар, "Сармиш" лагери |
Қониқарли |
Чорвачилик |
Зиёрат туризм, саёҳат ва экотуризм |
61. |
Учқудуқ тумани, Жарақудук дараси |
380 |
Тоғли ўрмон |
Қониқарли |
Чорвачилик |
Экологик ва фаол туризм |
62. |
Қизилтепа тумани, Арабон маҳалласи |
90 |
"Тўдакўл" сув омбори, дам олиш зонаси, пансионатлар |
Қониқарли |
Чорвачилик, мева- сабзавотчилик, балиқчилик |
Агротуризм, экотуризм ва гастрономик туризм |
Наманган вилояти
|
||||||
63. |
Янгиқўрғон тумани, Нанай қишлоғи |
35 |
Тоғли жойлар ва мевали боғлар |
Қониқарли |
Чорвачилик, мева- сабзавотчилик, балиқчилик |
Экотуризм, агротуризм |
64. |
Чуст тумани, Ғова қишлоғи |
40 |
Тоғли жойлар |
Қониқарли |
Тарихий, гастрономик туризм ва экотуризм |
|
65. |
Поп тумани, Чодак қишлоғи |
60 |
Тоғли жойлар, ўрмон хўжалиги, дарё қирғоғи |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик, боғдорчилик ва ҳунармандчилик |
Экологик, гастрономик туризм, агротуризм ва экотуризм |
66. |
Чортоқ тумани, Ҳазратишох қишлоғи |
35 |
Тоғли жойлар ва мевали боғлар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик, мева- сабзавотчиликва боғдорчилик |
Соғломлаштирувчи ва зиёрат туризм |
67. |
Косонсой тумани, Кушон қишлоғи |
25 |
Сирдарё дарёси қирғоғи, мевали боғлар, ёввойи табиат |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик ва ҳунармандчилик |
Экотуризм, агротуризм, соғломлаштирувчи ва зиёрат туризм |
68. |
Норин тумани, Учтепа қишлоғи |
15 |
Сирдарё дарёси қирғоғи |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик |
Экотуризм, соғломлаштирувчи туризм |
69. |
Тўрақўрғон тумани, Ахси қишлоғи |
20 |
Сирдарё дарёси қирғоғи |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик, ҳунармандчилик |
Тарихий туризм ва агротуризм |
70. |
Мингбулоқ тумани, Гўртепа қишлоғи |
25 |
Қумли саҳро ҳудуди, "Шўрсув" булоғи |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик |
Экотуризм, Соғломлаштирувчи туризм |
Самарқанд вилояти
|
||||||
71. |
Ургут тумани, Қоратепа қишлоғи, Тахта Қорача довони |
43 |
Ўрмон, қарағайзор, довон баландлиги 1679 м |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчиликва чорвачилик |
Маданий ташрифлар, саёҳат, экологик ва экстремал туризм ва спорт ҳамда рекреацион туризм |
72. |
Ургут тумани, Омонқўтон қишлоғи |
40 |
20 гадан кўп бўлган ўрмон ҳудудидаги 200 та шифобахш булоқлар |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик, чорвачилик ва тамаки етиштириш |
|
73. |
Самарқанд тумани, Охалик қишлоғи |
16 |
Ҳудудида кўплаб булоқлар, дарё ва кўллар мавжуд |
Қониқарли |
Чорвачилик, мева- сабзавотчилик, боғдорчилик, саоат корхоналаридаги бандлик |
Бориб кўриш, зиёрат туризмва агротуризм |
74. |
Самарканд тумани, Миранкул қишлоғи |
18 |
Тоғли жойлар, ҳуддудда кўплаб булоқлар, дарё ва кўллар мавжуд |
Қониқарли |
Бориб кўриш, зиёрат спортива агротуризм |
|
Сурхандарё вилояти
|
||||||
75. |
Бойсун тумани, Мачай посёлкаси, Тешиктош ғори |
35 |
Шаршара, ибтидоий одам манзилгоҳи |
Қониқарсиз |
Мева- сабзавотчилик ва чорвачилик |
Экотуризм |
76. |
Шеробод тумани Зараутсой ғори |
20 |
Қадимги қоятош ёзувлари, ғор |
Қониқарсиз |
Гастрономик туризм ва агротуризм |
|
77. |
Сариосий тумани Сангардак посёлкаси |
40 |
Шаршара |
Қониқарсиз |
Экотуризм |
|
Сирдарё вилояти
|
||||||
78. |
Гулистонтумани, Ўзбекистан қишлоғи |
35 |
Мевали боғлар ва ёввойи табиат |
Қониқарли |
Мева- сабзавотчилик ва боғдорчилик |
Гастрономик туризм ва агротуризм |
79. |
Ҳудудлардаги корхоналарга тегишли Сирдарё дарёси соҳиллари |
40 |
Сирдарё дарёси соҳили |
Қониқарли |
Экотуризм |
|
80. |
Сардоба сув омбори Чаманзор қишлоғи, Эргаш Каҳҳор қишлоғи |
60 |
"Сардоба" сув омбори |
Қониқарли |
Тарихий- маданий туризм |
|
Тошкент вилояти
|
||||||
81. |
Бўстонлиқ тумани Нанай қишлоғи |
18 |
Тоғли, ўрмон ва сув хавзаси (Чорвоқ сув омбори, Угам дарёси) |
Қониқарли |
Туризм хизматлари, боғдорчилик ва чорвачилик |
Экстремал тоғ туризми |
82. |
Бўстонлиқ тумани, Сижжак қишлоғи, Сарбо маҳалласи |
50 |
||||
83. |
Бўстонлиқ тумани Бурчмулло қишлоғи |
30 |
||||
84. |
Бўстонлиқ тумани поселок Боғистон |
40 |
||||
85. |
Ангрен шаҳри Лашкарак посёлкаси |
25 |
Ўзига хос табиат, тоғли жойлар, мевали боғлар |
Қониқарсиз |
Туризм хизматлари, боғдорчилик, чорвачилик |
Тарихий туризм ва экотуризм |
86. |
Ангрен шаҳри Янгиобод посёлкаси |
35 |
Тоғли жойлар, дам олиш базаси, чанғи трассаси, кичикроқ дарё |
Қониқарсиз |
Туризм хизматлари |
Тарихий туризм ва экотуризм |
87. |
Паркент тумани Кумушкон қишлоғи |
10 |
Ўзига хос табиат, дам олиш зонаси, мевали боғлар зиёратчилар жойи |
Қониқарли |
Туризм хизматлари, боғдорчилик, чорвачилик |
Гастрономик туризм, агро-экотуризм |
88. |
Паркент тумани Сўқоқ қишлоғи |
8 |
Мевали боғлар, лагерлар, узумзорлар, шаршара, кичикроқ дарё, ўзига хос табиат |
Қониқарли |
||
89. |
Паркент тумани Заркент посёлкаси |
12 |
Мевали боғлар, ўзига хос табиат, кичикроқ дарё, узумзорлар |
Қониқарсиз |
||
Фарғона вилояти
|
||||||
90. |
Фарғона тумани Водил қишлоғи |
25 |
Ўзига хос табиат, мевали боғлар |
Қониқарли |
Пахтачилик вабоғдорчилик |
Саёҳат ва экотуризм, тиббий ва соғломлаш- тирувчи туризм |
91. |
Фарғона тумани Шохимардон қишлоғи |
50 |
Горная местность, фруктовые сады, уникальная природа |
Қониқарсиз |
Боғдорчилик |
|
92. |
Ёзёвон тумани табиат ёдгорлиги |
40 |
Ўзига хос табиат |
Йўл қопламаси мавжуд эмас |
Пахтачилик, шоликорлик, полиз экинлари |
Саёҳат ва экотуризм |
93. |
Қувасой тумани Арсиф қишлоғи |
30 |
Ўзига хос табиат |
Йўл қопламаси мавжуд эмас |
Боғдорчилик |
|
Хоразм вилояти
|
||||||
94. |
Боғот тумани Деҳқонбозор ва Миришкор қишлоғи |
30 |
Узумзорлар |
Қониқарли |
Чорвачилик, мева- сабзавотчилик ва боғдорчилик |
Гастрономик туризм |
95. |
Ургенч тумани Чолиш посёлкаси, Тўқай комплекси |
10 |
Амударё соҳили |
Қониқарли |
Чорвачилик ва мева- сабзавотчилик |
Экотуризм, гастрономик туризм |
96. |
Янгиариқ тумани "Хоразмбалиқ" ОАЖ тасарруфидаги кўл |
35 |
Сунъий кўллар |
Қониқарсиз |
Чорвачилик, мева- сабзавотчилик ва балиқчилик |
Тарихий туризм |
97. |
Янгибозор тумани "Маданият" фермерлик уюшмаси ҳудуди |
45 |
Узумзорлар Амударё соҳили |
Қониқарсиз |
Чорвачилик, мева- сабзавотчилик |
Экотуризм, гастрономик туризм |
Президентининг
2018 йил 7 февралдаги
ПҚ-3514-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 сентябрдаги "Тошкент шаҳрида "Эски шаҳар" туризм
зонасини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги
ПҚ-3260-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар
1. 3-банддаги "компании "Demir Group" сўзлари "совместному предприятию ООО "Inter Tourism" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 4-банднинг биринчи хатбошидаги "компания "Demir Group" сўзлари "совместное предприятие ООО "Inter Tourism" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "компанией "Demir Group" сўзлари "совместным предприятием ООО "Inter Tourism" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 6-банддаги "компания "Demir Group" сўзлари "совместное предприятие ООО "Inter Tourism" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 8 февраль
"Халқ сўзи", 2018 йил 8 февраль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 12 февраль, 6-сон, 100-модда