Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 й. 137-сон "Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.02.2018 й.
N 137
БИРИКТИРИЛГАН ҲУДУДДА
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ
ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ
БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 23 февраль