Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-2018-сон, Молия вазирлигининг 40-сон "Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 27.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 05.04.2018 й. 2992-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.04.2018 й.
N 2992
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.02.2018 й. N 2-2018 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.02.2018 й. N 40 |
ҚАРОРИ
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари
маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг
фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан
академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари,
сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва
ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг
ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
И. Маджидов |
|
|
|
|
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 5 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 9 апрель, 14-сон, 289-модда