Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 3-2018-сон, Молия вазирлигининг 33-сон "Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 27.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 05.04.2018 й. 2993-сон билан рўйхатга олинган)
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.04.2018 й.
N 2993
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.02.2018 й. N 3-2018 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.02.2018 й. N 33 |
ҚАРОРИ
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни
ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш
учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26сентябрдаги ПҚ-3290-сон "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
И. Маджидов |
|
|
|
|
Молия вазири |
Д. Кучкаров |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 5 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 9 апрель, 14-сон, 290-модда