Молия вазирлигининг 69-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-20-сон "Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 04.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 16.04.2018 й. 3001-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.04.2018 й.
N 3001
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 04.04.2018 й. N 69 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 04.04.2018 й. N 2018-20 |
ҚАРОРИ
Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер
солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 17 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 23 апрель, 16-сон, 341-модда