Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2018 й. ПҚ-3665-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
12.04.2018 й.
N ПҚ-3665
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмаси 1-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмаси 2-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратларининг намунавий тузилмаси 3-иловага;
чегара божхона постларининг намунавий тузилмаси 4-иловага;
ташки иқтисодий фаолият божхона постларининг намунавий тузилмаси 5-иловага;
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг намунавий тузилмаси 5а-иловага;
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси аппаратлари рўйхати 6-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона постлари рўйхати 7-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг фаолияти тугатилаётган божхона постлари рўйхати 8-иловага;
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом 9-иловага;
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизомий устави 10-иловага;
2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда Йўл харитаси деб юритилади) 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Йўл харитасини амалга ошириш билан боғлик харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) умумий чекланган штатлар сони 4 684 нафар, шу жумладан, қўмита раиси ўринбосарлари сони 4 нафар этиб белгилансин.
Бунда умумий чекланган штатлар сонининг 169 та штат бирлиги 2024 йил 1 сентябрда, 115 та штат бирлиги 2025 йил 1 сентябрда киритилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига:
зарур ҳолларда, давлат божхона хизмати органлари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази, шунингдек, божхона постларининг ташкилий тузилмасида назарда тутилмаган таркибий тузилмаларни ташкил этиш ҳамда мавжуд таркибий тузилмаларни қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
зарур ҳолларда Давлат божхона қўмитаси раиси ва ўринбосарларининг таркибий тузилмалар устидан мутасаддилигини ўзгартириш;
Божхона институти илмий-педагогик ходимлари, шунингдек, ўқув-услубий жараёнига жалб этилган мутахассисларга ўқув машғулотларини ўтказганлик учун иш ҳақини соатбай тўлашнинг ўрнатилган миқдоридан 50 фоиз юқори белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органларининг, илғор лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг малакали мутахассисларини маслаҳатчилар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
5. Давлат божхона сиёсатининг устувор йўналишлари келишилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида белгилаб қўйилсинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси куйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
божхона органларига ҳар томонлама ривожланган ҳамда юксак маҳоратга эга, маънан етук ватанпарвар ёшларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини яратиш;
ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонун бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш;
хизматни фидокорона олиб бораётган кадрларни ҳар томонлама рағбатлантириш, шунингдек, хизмат интизоми, қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ходимларни интизомий ҳамда бошқа турдаги жавобгарликка тортилишини таъминлаш;
Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш;
божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик, ташки иқтисодий фаолият иштирокчилари билан бевосита, мақсадли мулоқот ўрнатиш, шунингдек, фуқароларни шахсан қабул қилиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
божхона иши ривожланишининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, божхона қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштириш, божхона соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ахборотларни таҳлил қилиш ва ундан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали божхона органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан бевосита алоқасиз мулоқот қилиш шаклларини жорий этиш;
хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва самарали ишлашини таъминлаш, виждонли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига нисбатан соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини кўллаш тартибини шакллантириш;
божхона назоратининг замонавий усул, шакл ва техник воситаларини жорий этиш орқали товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш;
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари куйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
ташки савдо операцияларини мониторинг қилиш, экспорт-импорт шартномалари ижросини таҳлил қилиш, товарлар экспорти прогнозларини бажариш, ташки савдо операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилигига риоя қилиш;
божхона статистикасининг шаклланиши ва ишончлилиги, Ўзбекистон Республикасининг ташки савдоси ҳамда мамлакатнинг савдосидаги асосий ҳамкорлари - давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ривожи ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
статистик маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш, ташки савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашиш;
товарларнинг ташки иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича тўғри таснифланишини баҳолаш, уларнинг божхона қийматини аниқлаш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш, шунингдек, ушбу масалаларда услубий ёрдам кўрсатишни назарда тутадиган божхона постлари фаолияти устидан ишончли назорат тизимини ишлаб чиқиш;
контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги, товарларни ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, қонун бузилишининг олдини олиш бўйича самарали чоралар ишлаб чиқиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
хорижий мамлакатлар божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, божхона иши соҳасидаги илғор тажрибаларни тизимли ўрганиш ва жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий кинология марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқиш, фуқароларни шахсан қабул қилиш;
божхона органларининг бино ва иншоотларини жорий ва капитал таъмирлаш, ходимларни компьютер ва бошқа ускуналар, алоқа хамда божхона назорати воситалари билан таъминлаш, юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
6. Белгилаб қўйилсинки:
хизматда бўлиш чегараланган ёш сержантлар таркибидаги ходимлар учун - эллик ёш, офицерлар таркиби учун - эллик беш ёш, генераллар таркиби учун олтмиш ёшни ташкил қилади;
пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади, шундан имтиёзли ҳисобланадиган давр фақат ходимларга пенсия миқдорини ҳисоблашда инобатга олинади.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Миллий кинология марказининг бошликлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, божхона постлари бошлиқларининг шахсий жавобгарлик соҳасини белгиласин;
икки ой муддатда марказий аппарат ва таркибий тузилмаларни юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажара оладиган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона хизмати органларининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 290 штат бирлиги
|
|
|||||
|
||||||
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент - АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг бошқарув аппаратлари
733 штат бирлиги |
Божхона институти 132 штат бирлиги
|
|
||||
Марказий божхона лабораторияси 24 штат бирлиги
|
||||||
Миллий кинология маркази 65 штат бирлиги
|
||||||
|
||||||
Божхона постлари 2 979 штат бирлиги |
"Божхона-сервис" давлат муассасаси
|
|||||
|
||||||
"Бахт" спорт-соғломлаштириш мажмуаси" давлат муассасаси
|
|
|||||
Умумий чекланган штат бирлиги - 4 223 та.
Умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан мазкур қарорга ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда амалга оширилади.
Изоҳ:
1. Марказий божхона лабораториясининг бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғига, бошлиқ ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.
2. Марказий божхона лабораторияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона
қўмитаси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Раис |
Раис ёрдамчиси |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Раиснинг биринчи ўринбосари |
Раис ўринбосари |
Раис ўринбосари |
Раис ўринбосари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси 35 |
Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси 28 |
Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси 27 |
Моддий-техника таъминоти бошқармаси 14 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси 38 |
Божхона аудити бошқармаси 10 |
Тезкор маълумотларни бошқариш маркази 12 |
Молия-иқтисодиёт бошқармаси 8 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар бошқармаси 13 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Валюта назорати бошқармаси 5 |
Капитал қурилиш бошқармаси 5 |
Шахсий хавфсизлик бошқармаси 9 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси 10 |
Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бошқармаси 24 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бошқармаси 8 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Марказий божхона лабораторияси 24 |
"Божхона-сервис" давлат муассасаси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Стратегик режалаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси 10 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси 10 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Бахт" спорт-соғломлаштириш мажмуаси" давлат муассасаси |
Юридик бошқарма 7 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси 9 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Божхона институти 132 |
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими 4 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Миллий кинология маркази 65 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ички аудит ва молиявий назорат бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"А" сектори 2 |
Биринчи бўлим 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Умумий чекланган штат бирлиги - 290 та.
Изоҳ: Тезкор маълумотларни бошқариш маркази мақоми бўйича бошқармага тенглаштирилади
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО"
ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Бошлиқ |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари |
Бошлиқ ўринбосари |
Бошлиқ ўринбосари 0-1 |
Кадрлар бўлими 2-4 |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими 2-12 |
Контрабандага қарши курашиш бўлими 3-9 |
Молия-иқтисодиёт бўлими 2-4 |
Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими 2-3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Божхона аудити бўлими 2-4 |
Моддий-техника таъминоти бўлими 1-2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими 3-12 |
Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими 7 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Валюта назорати бўлими* 1-2 |
Капитал қурилиш гуруҳи 0-1 |
Шахсий хавфсизлик бўлими (ДБҚнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига бевосита бўйсунади) 1-2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Товарларни классификациялаш гуруҳи 1 |
Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими 7 |
Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бўлими* 1-2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Навбатчилик қисми 6 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Божхона-сервис" давлат муассасаси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Юридик бўлим* 1-2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Биринчи бўлим 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Умумий чекланган штат бирлиги - 35 - 77 та.
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари умумий чекланган штат бирликлари сони - 733 тани ташкил этади.
Изоҳ: таркибий тузилмаларни ташкил этиш, уларнинг шакли (бўлим, бўлинма, гуруҳ, лавозим) ва штат бирликлари сони умумий штат бирликлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида эҳтиёж ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.
*) тузилмаларнинг штат бирлиги биттани ташкил этган тақдирда, ушбу тузилма гуруҳ (бош юрисконсульт) шаклида ташкил этилади.
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
4-ИЛОВА
Чегара божхона постларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Пост бошлиғи |
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Пост бошлиғи ўринбосари 0-2 |
||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Бош инспектор - смена бошлиғи 0-7 |
||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи 6-178 |
Контрабандага қарши курашиш гуруҳи 0-2 |
|||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Инспекцион-кўрик мажмуаси билан ишлаш гуруҳи (ДБҚнинг Тезкор маълумотларни бошқариш марказига бевосита бўйсунади) 0-9 |
Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи 0-2 |
|||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи 0-4 |
Кинология хизмати 1-12 |
|||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Шахсий хавфсизлик гуруҳи (бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади) 0-1 |
Тезкор навбатчи 0-3 |
|||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Умумий чекланган штат бирлиги - 8 - 221 нафар.
Чегара божхона постларининг умумий чекланган штат бирлиги сони - 2 245 нафарни ташкил этади
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Пост бошлиғи
|
|||||
Пост бошлиғи ўринбосари 0 - 1
|
|||||
Божхона назорати гуруҳи 2 - 33
|
Кинология хизмати 0 - 2 |
||||
Товарларни классификациялаш гуруҳи 0 - 2 |
Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи 0 - 1 |
||||
Шахсий хавфсизлик гуруҳи (бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади) 0 - 1
|
Контрабандага қарши курашиш гуруҳи 0 - 1 |
||||
Умумий чекланган штат бирлиги - 3 - 42 нафар.
Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг чекланган умумий штат бирлиги сони - 434 нафарни ташкил этади.
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
5а-ИЛОВА
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Пост бошлиғи |
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Пост бошлиғи ўринбосари 0-2 |
||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш гуруҳи 5-112 |
Шахсий хавфсизлик гуруҳи (бошқарув аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимига бевосита бўйсунади) 0-1 |
|||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
Умумий чекланган штат бирлиги - 6 - 116 та.
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг чекланган умумий штат бирлиги - 300 нафарни ташкил этади.
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
6-ИЛОВА
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва
"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона
комплекси бошқарув аппаратлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Бошқарув аппаратлари |
1. |
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси
|
2. |
Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси
|
3. |
Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси
|
4. |
Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси
|
5. |
Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси
|
6. |
Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси
|
7. |
Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси
|
8. |
Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси
|
9. |
Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси
|
10. |
Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси
|
11. |
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси
|
12. |
Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси
|
13. |
Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси
|
14. |
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси
|
15. |
"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси
|
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона
қўмитасининг божхона постлари
РЎЙХАТИ
2024 йил 1 сентябрга қадар "Учқўрғон" чегара божхона пости иккинчи тоифали божхона пости сифатида фаолият кўрсатади;
2024 йил 1 сентябрда "Қорасув" чегара божхона пости, 2025 йил 1 сентябрда "Кесканёр" ва "Пушмон" чегара божхона постлари ташкил этилади.
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
8-ИЛОВА
Тугатилаётган божхона постларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Божхона постларининг номи |
Штат бирлиги |
Бухоро вилояти
|
||
1. |
"Бухоро пахта терминали" ТИФ божхона пости |
7 |
Қашқадарё вилояти
|
||
2. |
"Қашқадарё" ТИФ божхона пости |
7 |
Навоий вилояти
|
||
3. |
"Навоий азот" ТИФ божхона пости |
7 |
"Навоий логистика" ТИФ божхона пости |
9 |
|
4. |
"Учқудуқ" ТИФ божхона пости |
7 |
Самарқанд вилояти
|
||
5. |
"Каттақўрғон" ТИФ божхона пости |
6 |
Сурхондарё вилояти
|
||
6. |
"Ғалаба" темир йўл чегара божхона пости |
39 |
Тошкент шаҳри
|
||
7. |
"Файзиобод" ТИФ божхона пости |
9 |
"Энергия" ТИФ божхона пости |
2 |
|
"Тошкент-АЭРО" ИБК
|
||
8. |
"Тузель" ТИФ божхона пости |
7 |
9. |
"Учиш майдони" чегара божхона пости |
34 |
Хоразм вилояти
|
||
10. |
"Урганч" темир йўл чегара божхона пости |
9 |
Жами |
143 |
*) Бўшаётган штат бирликлари иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга берилади.
Президентининг
2018 йил 12 апрелдаги
ПҚ-3665-сон қарорига
11-ИЛОВА
2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси
божхона органлари фаолиятига ахборот-коммуникация
технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 13 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 16 апрель, 15-сон, 310-модда