Молия вазирининг 26.12.2017 й. 182-сон "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.02.2018 й. 2971-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.02.2018 й.
N 2971
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
26.12.2017 й.
N 182
БУЙРУҒИ
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини
тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:
1. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 15 февраль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 19 февраль, 7-сон, 128-модда