Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2018 й. 9-сон "2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.01.2018 й.
N 9
2018-2022 ЙИЛЛАРДА ДАВЛАТ ТЕАТРЛАРИНИНГ
МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади):
2018-2022 йилларда давлат театрлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
2018-2022 йилларда давлат театрлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг манзилли дастури 2-иловага мувофиқ;
Хоразм вилояти мусиқали драма театрини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2018-2022 йилларда республика театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Комиссия (А. Раматов):
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштиришни, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга оширсин;
давлат театрларининг ишлаб чиқиладиган янги концепциялари ташриф буюрувчилар, хусусан, имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш, туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш, архитектура-режалаштириш, дизайн ва ландшафт ечимларига эътибор қаратган ҳолда ҳар бир театр биноси эскиз-лойиҳасининг театрнинг йўналиши ва мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишини таъминласин;
2019 йилнинг 1 декабрига қадар Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида қўғирчоқ театрларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолияти бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Комиссияга, зарурий ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифларига асосан 2018-2022 йилларда давлат театрлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг манзилли дастурига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги уч ой муддатда соҳага оид малакали мутахассислардан иборат эксперт гуруҳларини шакллантирсин ҳамда бугунги замон талаби ва хорижий илғор тажрибаларни инобатга олиб, ҳар бир давлат театрининг индивидуал концепцияларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Дастур доирасида давлат театрларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича:
буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси давлат муассасаси белгилансин;
бош лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари натижалари асосида белгилансин.
Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш жараёнида театрларда имконияти чекланган шахслар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида пандус, махсус ҳожатхоналар ва томоша залидан жой ажратилиши назарда тутилсин.
6. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
давлат театрлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастури доирасида марказлашган маблағлар;
давлат театрлари биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;
жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантиришда мазкур қарорда белгиланган давлат театрлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағларни назарда тутсинлар.
Белгилаб қўйилсинки, 2018 йилда давлат театрлари биноларини қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бошлашга ҳамда 2019 йилдан бошлаб қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур маблағлар ажратилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Дастурни амалга ошириш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро молиявий институтлар ва хорижий донорлар билан тизимли ишлар олиб борсин.
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга биноан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳар бир давлат театрида қуйидагиларни назарда тутувчи саҳна асарлари яратиш учун давлат буюртмаси берилади:
юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи, миллий қадриятларимиз, урф-одатлар ва анъаналарни акс эттирувчи спектакллар;
аҳоли, оила муносабатлари, айниқса, ёшларни ватанпарварлик, фидойилик, инсонпарварлик каби ғоялар асосида тарбияловчи бадиий юксак саҳна асарлари;
юртимизнинг буюк сиймолари, халқимизнинг бой тарихи, ватанимиз мустақиллигига улкан ҳисса қўшган намоёндалар ҳаёти ва ижоди ҳар томонлама, чуқур акс эттирилган саҳна асарлари;
давр билан ҳамнафас яшаётган, ҳаёт синовларида тобланган фидойи инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳамда ёшларнинг маънавий дунёсини мустаҳкамлайдиган, келажакка ишончини оширадиган, ибрат бўладиган замон қаҳрамони образини ифодаловчи спектакллар.
10. Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари янгидан қуриладиган давлат театри бинолари учун:
белгиланган тартибда зарур ер майдонлари ажратилишини;
ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишининг маҳаллий бюджет маблағлари ва эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминласинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
12. Давлат театрлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари;
давлат театрларининг спектакль, томошалар намойиши, гастроль фаолиятидан тушадиган маблағлар;
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда, давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини самарадорлигини ошириш эвазига 2018-2022 йилларда уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бюджетдан ташқари тушадиган тушумлари ҳисобига қопланадиган улушини босқичма-босқич ошириб бориш бўйича режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда бюджет маблағлари давлат театрларининг ўз даромадлари тушумига нисбатан пропорционал равишда ажратилиши назарда тутилсин.
14. Хоразм вилояти ҳокимлиги тижорат банклари билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори доирасида Урганч шаҳрида қурилаётган арзон кўп хонадонли уйлардаги хонадонлардан Хоразм вилояти мусиқали драма театри ходимларига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида ажратилишини таъминласин;
Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 октябрда 1727-сон билан рўйхатга олинган Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлар тартиби тўғрисидаги низом асосида Хоразм вилояти мусиқали драма театрига яқин ҳудудда қурилаётган кўп хонадонли уйлардаги хонадонлардан (3 та қават), улар билан боғлиқ харажатлар ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланишини инобатга олган ҳолда, хизмат уйлари сифатида фойдаланиш учун Хоразм вилояти мусиқали драма театрига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар чорак якуни бўйича Дастурдаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Комиссияга ахборот киритиб борсинлар.
16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида ходимларнинг иш вақти ҳисобини, чипталар ҳисоби ва ҳисоботини юритишга мўлжалланган электрон дастурий таъминотини ҳамда интернет тармоғи орқали чипталарни электрон сотиш тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида маданият ва санъат соҳаси педагог, раҳбар, ижодий ҳамда овоз ва ёритиш бўйича техник ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тўлов асосида махсус ўқув курслари ташкил этсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда давлат театрларида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича таклифларни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 5 январдаги
9-сон қарорига
1-ИЛОВА
2018-2022 йилларда давлат театрлари фаолиятини янада
такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
2017 йил 5 январдаги
9-сон қарорига
2-ИЛОВА
2018-2022 йилларда давлат театрлари
биноларини қуриш, реконструкция қилиш,
мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг
МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ
(млн.сўмда)
т/р |
Театрлар номи |
Амалга ошириш муддати |
Объектнинг дастлабки лойиҳа қиймати* |
шу жумладан йиллар бўйича: |
Молиялаштириш манбаи |
||||
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
|||||
Республика бўйича жами |
189 293 |
5 350 |
39 092 |
48 283 |
44 625 |
51 942 |
|||
шундан: |
|||||||||
Янги қурилиш |
63 310 |
500 |
10 340 |
17 069 |
17 500 |
17 900 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
||
Реконструкция |
62 776 |
3 250 |
10 232 |
11 981 |
18 177 |
19 136 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
||
Мукаммал таъмирлаш |
50 277 |
1 600 |
12 020 |
16 983 |
7 168 |
12 506 |
Давлат бюджети |
||
Жиҳозлаш |
12 930 |
6 500 |
2 250 |
1 780 |
2 400 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
|||
Янги қурилиш
|
|||||||||
1. |
Андижон вилояти ёшлар театри биноси қуриш** |
2019-2020 йиллар |
11 591 |
591 |
11 000 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
|||
2. |
Бухоро вилояти қўғирчоқ театри биноси қуриш** |
2020-2022 йиллар |
14 541 |
591 |
5 000 |
8 950 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
||
3. |
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри биноси қуриш** |
2019-2021 йиллар |
12 979 |
591 |
4 888 |
7 500 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
||
4. |
Жиззах вилояти қўғирчоқ театри биноси қуриш** |
2018-2019 йиллар |
9 659 |
500 |
9 159 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
|||
5. |
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри биноси қуриш** |
2020-2022 йиллар |
14 541 |
591 |
5 000 |
8 950 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
||
Жами |
63 310 |
500 |
10 340 |
17 069 |
17 500 |
17 900 |
|||
Реконструкция
|
|||||||||
1. |
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри биноси |
2018-2019 йиллар |
7 300 |
2 750 |
4 550 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
|||
2. |
Ўзбекистон давлат драма театри биноси |
2019-2021 йиллар |
12 255 |
500 |
5 755 |
6 000 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
||
3. |
Ўзбекистон давлат сатира театри биноси |
2019-2020 йиллар |
5 726 |
500 |
5 226 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
|||
4. |
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри биноси |
2021-2022 йиллар |
8 712 |
500 |
8 212 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
|||
5. |
Жиззах вилояти мусиқали драма театри биноси |
2018-2019 йиллар |
5 182 |
500 |
4 682 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
|||
6. |
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри биноси |
2022 йил |
3 102 |
3 102 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
||||
7. |
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри биноси |
2021-2022 йиллар |
13 822 |
500 |
5 500 |
7 822 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
||
8. |
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри биноси |
2020-2021 йиллар |
6 677 |
500 |
6 177 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети |
|||
Жами |
62 776 |
3 250 |
10 232 |
11 981 |
18 177 |
19 136 |
|||
Мукаммал таъмирлаш
|
|||||||||
1. |
Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри биноси |
2019 йил |
1 141 |
1 141 |
Давлат бюджети |
||||
2. |
Андижон вилояти мусиқали драма театри биноси |
2020 йил |
1 666 |
1 666 |
Давлат бюджети |
||||
3. |
Бухоро вилояти мусиқали драма театри биноси |
2020 йил |
8 051 |
8 051 |
Давлат бюджети |
||||
4. |
Наманган вилояти мусиқали драма театри биноси |
2021 йил |
3 362 |
3 362 |
Давлат бюджети |
||||
5. |
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри биноси |
2020 йил |
7 267 |
7 267 |
Давлат бюджети |
||||
6. |
Самарқанд вилояти рус драма театри биноси |
2019 йил |
3 165 |
3 165 |
Давлат бюджети |
||||
7. |
Ўзбекистон давлат академик рус драма театри биноси |
2022 йил |
9 341 |
9 341 |
Давлат бюджети |
||||
8. |
Ўзбекистон давлат ёшлар театри биноси |
2021 йил |
3 806 |
3 806 |
Давлат бюджети |
||||
9. |
Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри биноси |
2018 йил |
11 465 |
1 600 |
9 865 |
Давлат бюджети |
|||
10. |
"Дийдор" театр-студияси биноси |
2019 йил |
1 015 |
1 015 |
Давлат бюджети |
||||
Жами |
50 277 |
1 600 |
12 020 |
16 983 |
7 168 |
12 506 |
|||
Жиҳозлаш
|
|||||||||
1. |
Каттақўрғон шаҳар драма театри |
2019 йил |
2 250 |
2 250 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
||||
2. |
Фарғона вилояти қўғирчоқ театри |
2020 йил |
1 780 |
1 780 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
||||
3. |
Фарғона вилояти рус драма театри |
2021 йил |
2 400 |
2 400 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
||||
4. |
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри |
2018 йил |
2 800 |
2 800 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
||||
5. |
Хоразм вилояти мусиқали драма театри |
2019 йил |
3 700 |
3 700 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
||||
Жами |
12 930 |
0 |
6 500 |
2 250 |
1 780 |
2 400 |
*) Объектларнинг умумий қийматига ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларига асосан аниқлик киритилади.
**) Янгидан қурилиши белгиланган объектларнинг ташқи муҳандислик тармоқлари қурилиши фойдаланувчи ташкилотлар ва маҳаллий бюджет маблағларидан амалга оширилади.
***) Театрларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларида замонавий ёритиш воситалари, овоз кучайтиргич ускуналари, ўриндиқлар, иситиш ва совутиш тизими ҳамда зарур техник воситалар ва жиҳозлар назарда тутилган.
2017 йил 5 январдаги
9-сон қарорига
3-ИЛОВА
Хоразм вилояти мусиқали драма театрини
комплекс ривожлантириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Тадбирнинг номи |
Бажариш муддатлари |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул бажарувчилар |
1. |
Театрда саҳналаштирилаётган асарларнинг бадиий ва ғоявий мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларни янгилаш ва бойитиш орқали қуйидагиларни ифода этувчи спектаклларни яратиш: мамлакатимиз тарихи, буюк алломалари ва бебаҳо неъматлари; бунёдкорлик ишлари; замон қаҳрамони ва ёшлар образи; оила муносабатлари ва қадриятлари; ижтимоий муаммолар ва тадбиркорлик масалалари ва бошқалар. |
2018 йилдан бошлаб |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
2. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябридаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2020 йилларда шаҳарларда кўп қаватли арзон уй жойларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури доирасида Хоразм вилояти мусиқали драма театри ходимлари учун кўп қаватли арзон уйлар қуриш. Бунда: мусиқали драма театрига яқин жойда бўш ер ажратиш; арзон турар-жой биносини ипотека кредитлари асосида театр ходимларига имтиёзли тарзда тақдим этиш; қурилиш ишлари якунлангандан сўнг бинонинг 3 та қаватидаги хонадонлар Хоразм вилояти мусиқали драма театрига оператив бошқарув ҳуқуқи асоси берилишини таъминлаш. |
2018-2020 йиллар |
Дастур доирасида назарда тутилган маблағлар доирасида |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
3. |
Хоразм вилоятидаги театрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги билан театр ўртасида "Дўстлик клуби"ни ташкил этиш, бунда ташкил этиладиган клуб доирасида беш йиллик аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2018 йил январь |
ҳомийлик хайриялари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги |
4. |
Театр репертуарини мунтазам равишда янгилаб бориш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларини тўлақонли очиб берувчи, ёшларнинг изланишларини ифода этувчи замон қаҳрамони акс этган ҳар йили камида 4 та янги спектаклларни саҳналаштириш. Бу борада, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, драматургия кенгаши ва драматурглар билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
5. |
Вилоятдаги ўрта махсус таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари саҳналарида бир ойда камида беш маротаба ўз спектаклларини намойиш этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни, театр режиссёрларининг беш йиллик иш режасини тасдиқлаш. |
2018 йил январь, доимий |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
6. |
Вилоятнинг барча ҳудудларидан истеъдодли ва истиқболли ёшларни жалб қилиш чораларини кўриш. |
2018-2022 йилларда |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
7. |
Вилоят театрининг расмий веб-сайтини яратиш ва ундаги маълумотларни доимий янгилаб бориш, чипталарнинг онлайн буюртма бериш ва харид қилиш тизими ва чипталар ҳисобини юритишнинг электрон дастурини яратиш. |
2018 йил II чорак доимий |
Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги |
8. |
Театрга аҳолини жалб этиш мақсадида саҳналаштириладиган спектакллар намойишини икки ҳафта олдин қуйидагилар орқали кенг ёритиш: интернет веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали зарур маълумотларни (спектаклларнинг муаллифи, режиссёри, актёрлари ва саҳналаштириладиган театрларнинг қисқача мазмуни, театрларга кириш нархлари ва бошқа маълумотларни) жойлаштириш; вилоят ва шаҳар (туман)ларнинг марказий кўчаларида реклама баннерларини жойлаштириш; ижтимоий роликлар яратиш ва уларни телевидение ва интернет тармоғида жойлаштириш. |
2018 йилдан бошлаб |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
9. |
Соҳа йўналиши бўйича махсус ўқув курслари ва семинарларда театр ижодий ва техник ходимлари малакасини ошириш; ижодий ходимларнинг республика театрларида тажриба алмашиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш; шунингдек, ижодий ходимларни хорижий мамлакатлар театрларида тажриба орттириш ва алмашишини ҳамда ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш; Республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган фестивалларда театр жамоасининг муносиб иштирокини таъминлаш. |
Доимий Тасдиқланган режа асосида 2018 йил январь Доимий |
Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
|
10. |
Театр санъати усталари ва намоёндалари, юқори малакали мутахассислар - солист-вокалистлар, хореографлар, балетмейстерлар, дирижёрлар иштирокида "Маҳорат дарслари", ўқув-машғулотларини ташкил этиш бўйича аниқ режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йил февраль, ҳар йили режа асосида |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
11. |
Вилоятнинг шаҳар ва туманларида ҳаваскорлик театр жамоалари фаолиятини ташкил қилиш ҳамда ушбу жамоаларга театрнинг етук актёрларини бириктириш ва улар ўртасида "устоз-шогирд" анъаналарини йўлга қўйиш. |
2018 йилдан бошлаб |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
12. |
Республика театрларидан малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, актёрларнинг саҳна ҳаракатларини янада ривожлантириш бўйича аниқ режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йил январь аниқ режа асосида |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
13. |
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида театр актёрларининг саҳна нутқи маданияти бўйича малакаларини ошириш. |
Белгиланган режа асосида |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
14. |
Таниқли ёзувчи, драматург, шоир ва бастакорларни келишув асосида жалб қилган ҳолда халқимиз маънавий оламини юксалтиришга хизмат қиладиган ғоявий-бадиий жиҳатдан етук ва мукаммал саҳна асарлари яратиш. |
2018-2020 йиллар |
Хайрия маблағлари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
15. |
Бугунги глобаллашув жараёнида жамият ҳаётида театрнинг ўрни ва таъсирини кучайтириш мақсадида театр томошаларига томошабинлар ташрифларини уюштириш бўйича режа ишлаб чиқиш. |
2018 йил январь, мунтазам равишда |
- |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
16. |
Театр жамоасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб гастроль сафарларини уюштириш бўйича аниқ режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йилдан бошлаб мунтазам равишда |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
17. |
Вилоятнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида уюшмаган ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, уларни иқтидорларини намойиш қилишга шароит яратиш мақсадида "Сайёр" ёшлар труппаси ташкил қилиш. |
2018 йил март |
- |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
18. |
Театрнинг саҳна либослари, декорациялар грим пардоз ашёлари, анжомлари ҳамда оркестр бўлимини миллий-замонавий чолғу асбоблари билан таъминлаш. |
Доимий |
Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
19. |
Театр таркибида театр саҳналари учун махсус анжомлар, жиҳозлар (аёллар тақинчоқлари, бутофорлар) тайёрлайдиган цех фаолиятини йўлга қўйиш. |
2018 йил давомида |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хай?иялари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
20. |
Театрда намойиш этилаётган спектакллар ҳамда гастроль сафарларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш. |
2018 йилдан бошлаб мунтазам равишда |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси |
2017 йил 5 январдаги
9-сон қарорига
4-ИЛОВА
2018-2022 йилларда республика театрларининг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг
фаолиятини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар
дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи комиссия
ТАРКИБИ
1. |
А. Раматов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, Комиссия раиси |
2. |
Б. Сайфуллаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Комиссия раисининг ўринбосари |
3. |
Б. Закиров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари |
4. |
О. Назарбеков |
- |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари |
5. |
А. Қодиров |
- |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
6. |
А. Ортиқов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
7. |
А. Каримов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари |
8. |
О. Умаров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари |
9. |
Ш. Бурнашев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
10. |
Ш. Шарахметов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
11. |
Б. Ғаниев |
- |
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори |
12. |
К. Сабирджанов |
- |
А. Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош муҳандиси |
13. |
М. Ахметжанова |
- |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бошқарма бошлиғи, комиссия котиби |
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланлган шахслар киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 9 январь