Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 14.04.2018 й. 14/16-сон "Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.05.2018 й. 574-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.05.2018 й.

N 574-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.04.2018 й.

N 14/16


ҚАРОРИ




"Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига

кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1993 йил 23 июндаги 76-сон "Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 декабрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 21 май, 20-сон, 429-модда