Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 01.05.2018 й. 180-сон "Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.05.2018 й. 3013-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.05.2018 й.
N 3013
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА
БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
01.05.2018 й.
N 180
БУЙРУҒИ
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни
кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунига асосан БУЮРАМАН:
1. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ш. Садиков
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 15 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 21 май, 20-сон, 427-модда