Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ички ишлар вазирининг 31.03.2018 й. 84-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.04.2018 й. 2740-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.04.2018 й.

N 2740-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

31.03.2018 й.

N 84


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий

ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан

фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 4 ноябрдаги 179-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2740, 2015 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 50-сон, 629-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий банки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           П. Бобожонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 320-модда