Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 й. 406-сон "Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.05.2018 й.
N 406
ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА
ТАШКИЛОТЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ
ҲАМДА ХОДИМЛАРИНИНГ ТАСДИҚЛАНГАН
НАМУНАДАГИ ФОРМАЛИ КИЙИМ-БОШИ САВДОСИ
БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 31 майдаги
406-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатининг "Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари" бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси".
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) қуйидаги мазмундаги 100-1-позиция қўшилсин:
"100-1. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 1 июнь