Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тасдиқланган маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 23.02.2004 й. 1315-сон билан рўйхатга олинган 06.02.2004 й. МВ 28-сон, ДСҚ 2004-19-сон ва ДБҚ 01-02/8-13-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 23 февралда 1315-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Давлат божхона қўмитасининг

2004 йил 6 февралдаги 28, 2004-19,

01-02/8-13-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тасдиқланган маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари

амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ

ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги “2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 18-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда маҳаллийлаштириш лойиҳаларига биноан маҳсулотларни сотишдан олинадиган даромадларнинг алоҳида ҳисобини юритиш ва ушбу маҳсулот бўйича солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга ошириладиган корхоналар 2004 йил 1 январдан бошлаб беш йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади.

Олиб кирилаётган технологик ускуна ва унга эҳтиёт қисмлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш чоғида технологик жараёнда фойдаланиладиган материаллар ҳамда компонентлар учун божхона тўловлари (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида даромад (фойда) солиғи, ягона соли

...