Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 й. 599-сон "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.07.2018 й.
N 599
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИДА БОШҚАРУВ
КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ
ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА
ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига мувофиқ ҳамда банк, молия, солиқ ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари учун юқори малакали бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида магистратура тингловчиларининг ўқишини кўчириш, уларни ўқишдан четлатиш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг" Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 67-модда) 2-банди ва иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 30 июлдаги
599-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 17 майдаги 180-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "гувоҳнома" сўзи "диплом" сўзи билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси уставининг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"27. Академия магистратурасига, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 1 август