Ички ишлар вазирлигининг 40-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 40-сон, Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 253-сон, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 1/210-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-14-сон "Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 17.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 07.08.2018 й. 3048-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.08.2018 й.
N 3048
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 17.07.2018 й. N 40 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 17.07.2018 й. N 40 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 17.07.2018 й. N 253 |
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ 17.07.2018 й. N 1/210 |
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,
МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИНИНГ
17.07.2018 й.
N к-14
ҚАРОРИ
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт
воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган
талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ички ишлар вазири
|
П. Бобожонов |
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Шадманов |
Автомобил йўллари давлат қўмитаси раиси
|
А. Абдувалиев |
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи
|
Д. Деҳқонов |
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори |
А. Каримов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 8 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 13 август, 32-сон, 666-модда