Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2018 й. ПҚ-3898-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
04.08.2018 й.
N ПҚ-3898
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ САВИЯСИНИ ОШИРИШ
ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Юқори профессионал, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатли, фидойи ва мард ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясининг қабул қилингани, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг кучайтирилгани миллий армиямиз сафларини мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш имконини бермоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётий ва профессионал кўникмаларини илм-маърифат асосида қалби ва онгига сингдириш, мамлакатимиз ҳаётидаги реал ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда уларнинг билимларини ошириб бориш, ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалаларида тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолмоқда.
Хусусан, олий ҳарбий таълим муассасаларида маънавий-маърифий йўналишда дунёқараши ва фикрлаш доираси кенг бўлган офицерларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги маънавий-маърифий ва маданий соҳа учун зарур инфратузилмалар замон талабларига жавоб бермайди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик тизими яратилмаган. Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишлари лозим даражада йўлга қўйилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитети шаклланган, бурчига садоқатли, юқори профессионал ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси 1-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш схемаси 3-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни ўтказиш схемаси 4-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" деган концептуал ғоя асосида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг билими ва маънавий савиясини ошириш, ахлоқий-руҳий хислатлари ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш бўйича самарали механизмларни яратишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясининг Қуролли Кучлар тизимида изчил амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясининг (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган ягона тизимни яратиш;
ҳарбий хизматчиларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш;
ҳарбий хизматчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини тизимли ва изчил равишда етказиш ҳамда дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларда онгли муносабат ва фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, бурчга садоқат, масъулият, фидойилик туйғуларини ошириш;
миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш, Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш асосида ҳарбий хизматчиларда "Ўзбекистон халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди!" деган ҳаётий эътиқодни қарор топтириш;
диннинг асл мазмун-моҳиятини теран очиб бериш орқали ҳарбий хизматчиларга эзгулик ва раҳмдиллик анъаналарини сингдириш, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат муносабатларини шакллантириш ҳамда уларни миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром, фидойилик ва садоқат, ҳалоллик ва поклик, мустақил фикр ва соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш.
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий билимларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, аниқланган муаммолар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббусларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида татбиқ этишда амалий ёрдам бериш ҳамда самарали ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ҳафтанинг ҳар жума куни "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" этиб белгилансин ва ушбу кунда маънавий-маърифий тадбирлар орқали қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятидаги ёрқин мисолларни тарғиб қилиш орқали ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш;
ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, Қуролли Кучларга ҳурмат туйғусини шакллантириш;
ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарияти, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳарбий хизматчилар оилалари турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича иш режалари ("Йўл хариталари") ишлаб чиқиш;
ҳарбий қисм ва бўлинмаларда тўпланган энг илғор тажрибалар, жанговар тайёргарликда эришилаётган ютуқлар, мамлакатимиз тарихидаги ёрқин воқеаларни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиб бориш мақсадида учрашувлар, ҳарбий қисмларга ташрифлар ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш, бурчга ва Ватанга хиёнат энг оғир жиноят эканини ҳаётий ва таъсирчан мисоллар орқали ёшлар онгига сингдириб бориш;
эришаётган ютуқлар ҳамда ҳарбийлик касби нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш, шу жумладан, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларга ҳамда фуқароларга ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини оширишга катта таъсир кўрсатган ишлари ва ютуқлари учун топшириладиган "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси икки ой муддатда қўшинларда маънавий-маърифий ва маданий-ҳордиқ ишларини ташкил этиш мақсадида замонавий техник воситалар билан таъминлаш ҳамда зарур объектларни қуриш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган режа ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси, Давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ҳамда ёшлар билан ишлаш бўлими негизида ушбу бошқарма ва бўлим вазифаларини бажарувчи Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси 6-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш органлари негизида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари ташкил этилсин.
Бригадаларда (уларга тенглаштирилган ҳарбий қисмларда) ва алоҳида батальонларда "ҳарбий психолог" (офицер) лавозими жорий этилсин.
Ҳарбий округлар бошқарув аппаратларида "психолог", "етакчи социолог", бригадаларда (уларга тенглаштирилган ҳарбий қисмларда) ва алоҳида батальонларда "ҳарбий қисм командирининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси Маданият маркази бошлиғи"(Қуролли Кучлар хизматчиси) лавозимлари жорий этилсин. Уларнинг ойлик маошларига лавозим моянасидан 30% миқдорда ҳар ой қўшимча устама пул тўлаш белгилансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси Умумқўшин факультети базасида қўшимча "Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар" мутахассислиги бўйича офицерлар тайёрлаш таълим тизимини жорий этсин ва икки ой муддатда ушбу мутахассислик бўйича малака талаблари, ўқув режаси ва дастурини ишлаб чиқсин;
"Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар" мутахассислигига 2018/2019 ўқув йилида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси Умумқўшин факультетига ўқишга кирган курсантлар орасидан уларнинг розилигига асосан танлаб олинишини ташкил этсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги мавжуд Офицерлар уйларини Маънавият ва маърифат марказига, клубларни Маданият марказига айлантирсин ҳамда вазирликнинг Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида "Турон" театр студиясини ташкил этсин;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳарбий шаҳарчаларда маҳалла фуқаролар йиғинларини тузилиши ташкиллаштирилсин.
Барча ташкилий-штат ўзгаришлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари штат бирликларининг умумий сони доирасида ўтказилсин.
11. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифалари ҳамда Концепциянинг амалга оширилишини ёритиб бориш бўйича мақолалар эълон қилиш ва мавзуга оид кўрсатувларни эфирга узатиш тавсия этилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 4 августдаги
ПҚ-3898-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш
концепциясини амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2018 йил 4 августдаги
ПҚ-3898-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини
оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш
СХЕМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Объектлар |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
Темурбеклар мактаби |
|
|
|
Олий ҳарбий таълим муассасалари. кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази |
|
|
|
Ҳарбий қисм ва муассасалар |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Субъектлар |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги |
|
Маданият вазирлиги |
|
Адлия вазирлиги |
|
Республика Маънавият ва маърифат маркази |
|
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита |
|
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
|
Ёзувчилар уюшмаси |
|
Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази |
|
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси |
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МКТ "Ватанпарвар" |
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Маънавий-маърифий тадбирларнинг шакллари |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
Маънавий ишлар йўналишида баҳс ва семинар, давра суҳбатлари, семинар-тренинг, музокара ва мунозара (диспут) ва интеллектуал ўйинлар |
|
|
|
Маърифий ишлар йўналишида анжуманлар, машғулотлар, бадиий-адабиёт кечалари, китоб мутолааси, ижодий учрашувлар,баҳс-мунозаралар |
|
|
|
Маданий ишлар йўналишида театр спектакллари, концерт дастурлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши, ижодий кечалар |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Амалга ошириладиган тадбирлар |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||
Ўзбекистон Республика- сини ривожлан- тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича асосида барча соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган улкан ислоҳотларни етказиш. |
|
Концерт дастур- лари, буюк аждод- ларимиз ва аллома- лар фаоли- ятига оид театр спектакл- лари, оммавий тадбир- лар, экс- курсиялар орқали миллий ғурур ва ифтихор туйғу- ларини кучай- тириш, нотиқлик санъатини юксал- тириш |
|
Ҳуқуқий билим- ларни ошириш орқали қонун устувор- лигини таъмин лаш, гло- баллашув жараён- ларига нисбатан онгли муносабат- ни, огоҳ- лик ва ҳушёрлик- ни ҳамда мустаҳкам тартиб ва интизомга риоя қилиш фазилат- ларини кучай- тириш. |
|
Халқимизнинг маънавий қадриятлари, маданияти ва урф-одат- ларини, аждодлари- мизнинг бой меросини ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини сингдириш орқали одоб-ахлоқ, ҳалоллик, поклик, садоқат ва фидойилик фазилат- ларини юксалтириш. |
|
Диний саводхон- ликни ошириш, диннинг асл мазмун- моҳиятини етказиш, фуқаролик ва диний бағрикенг- лик ғоялари- ни тарғиб қилиш ҳамда ёт ғояларга қарши танқидий қараш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳ- камлаш. |
|
Ҳарбий хизматчи- лар ва ёшлар қалбида ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимиз- нинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этиш |
Мумтоз ва замонави адабиёти- мизнинг энг сара намунала- ри мазмун- моҳиятини ҳарбий хизматчи- лар ва ёшлар қалбига етказиш орқали китобхон- лик мада- ниятини ошириш ҳамда уларнинг онгига ватанпар- варлик, мардлик туйғула- рини сингдириш. |
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, оила шаънини сақлашда ота-она ва фарзанд- ларнинг масъулияти, бурчлари, ахлоқий меъёрларини етказиш. |
Ёшларни ҳарбий- ватанпар- варлик руҳида тарбиялаш орқали, миллати, тили ва касбидан қатъий назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш. |
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича билимларни мустаҳкамлаб бориш, ҳарбий касб- ни танлашга ва мукаммал ўрганишга, кучли ва шижоатли, етук мутахассис бўлишга йўналтириш. |
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА Ватанпарвар, мард ва жасур ҳарбий хизматчиларни етиштириш, уларнинг фаол ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқоди, билими ва интеллектуал савияси, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини мустаҳкамлаш ҳамда ғоявий ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини виждонан, садоқат ва фидойилик билан бажаришга йўналтириш, уларни ҳар томонлама етук ва комил шахс сифатида тарбиялаш. |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Президентининг
2018 йил 4 августдаги
ПҚ-3898-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари
томонидан ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга
қаратилган тадбирларни ўтказиш
СХЕМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тадбирларни ўтказиш жойлари |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мактабгача таълим муассасалари |
|
Меҳрибонлик уйлари |
|
Умумтаълим мактаблари |
|
|
Коллеж ва лицейлар |
|
Олий таълим муассасалари |
|
Маҳалла фуқаролар йиғини |
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тадбирларнинг турлари |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳарбий ватанпарварлик акциялари |
|
"Мардлик" дарслари |
|
Ҳарбий қисмларга экскурсиялар |
|
Давра суҳбати ва учрашувлар |
|
Музей ва театрларга ташрифлар |
|
Ҳарбий - спорт мусобақалари |
|||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Кўзланаётган мақсадлар |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Кўргазмали чиқишлар, ҳарбий техника намойишлари, қўшиқ ва мусиқа орқали Ватанга муҳаббат, ҳарбий касбга фахр ва ғурур туйғуларини ошириш, ҳарбий хизматга бўлган ҳавас ва меҳр-муҳаббатини ривожлантириш. |
|
Мардлик, жасурлик, фидойилик, қаҳрамонлик, ватанпарварлик, шижоатлилик, ғайратлилик ва ҳалоллик, ташаббускорлик, адолатлилик, зийраклик, донолик ва бағрикенглик хислатларини ошириш. |
|
Ҳарбий хизмат жараёни, касб мутахассисликлари, ҳарбий хизмат шароитлари ҳақида мустаҳкам фикрларга, қарашларга эга бўлиш. Мавжуд ҳарбий техника ва қурол-яроғлар билан яқиндан таништириш. |
|
Армиянинг мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳамда ёшлар учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактаби эканлигини етказиш.
|
|
Миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром ҳисларини ошириш, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларини шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини чуқур ўзлаштириш. |
|
Ҳар жиҳатдан тобланган, жисмоний бақувват ва кучли шахсларни шакллантириш, илғорлик ва ғолибликка бўлган интилиш туйғуларини мустаҳкамлаш, ҳарбий бўлинмаларда соғлом рақобат руҳини яратиш. |
|||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Оммавий ахборот воситалар орқали тарғибот ишлари (телерадиодастурлар, ток-шоулар, репортажлар ва бошқалар)
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА Ватанпарварлик туйғуси юксак, замонавий билим, мустаҳкам ирода ва қатъий ҳаётий позицияга эга ёшларни олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга ҳамда миллий армиямиз сафларида шараф билан ҳарбий хизматни ўташ учун тайёрлаш, ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрлар захирасини шакллантириш.
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Президентининг
2018 йил 4 августдаги
ПҚ-3898-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини
ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича
республика идоралараро комиссияси
ТАРКИБИ
1. А. Азизов |
- |
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, республика идоралараро комиссияси раҳбари
|
2. А. Кадиров |
- |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, республика идоралараро комиссияси раҳбари ўринбосари
|
3. А. Икрамов |
- |
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари, республика идоралараро комиссияси раҳбари ўринбосари
|
4. Д. Назармухамедов |
- |
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
|
5. А. Қўлдошев |
- |
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари
|
6. келишувга асосан |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари
|
7. Ш. Шакиров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари
|
8. Ш. Жалилов |
- |
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси
|
9. Ш. Жавлонов |
- |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
|
10. Д. Ташмухамедова |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази директори
|
11. О. Таджиев |
- |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
|
|
- |
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори
|
|
14. З. Маҳкамова |
- |
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
|
15. Н. Холбўтаев |
- |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари
|
16. О. Абдурахманов |
- |
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
|
17. С. Бобохўжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари
|
18. К. Акилова |
- |
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари
|
19. М. Истамов |
- |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари
|
20. Н. Муллабаев |
- |
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б.
|
|
22. А. Хаджаев |
- |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи
|
23. А. Кўчимов |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
|
24. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари
|
Изоҳ:
Республика идоралараро комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида республика идоралараро комиссияси таркиби асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 8 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 13 август, 32-сон, 656-модда