Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2018 й. 697-сон "Тошкент шахрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва харбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.08.2018 й.
N 697
ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ
ТАЪМИНЛАШ КУЧЛАРИ ТАРКИБИДА ХИЗМАТНИ
ЎТАЁТГАН ХОДИМЛАР ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР
ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ВА УЛАРГА БИР МАРТАЛИК
ПУЛ МУКОФОТИ ТЎЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 30 август