Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида Халқаро автомобиль қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 21 ноябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Молдова Республикаси Ҳукумати

ўртасида Халқаро автомобиль

қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

икки томонлама иқтисодий ва савдо муносабатларини чуқурлаштириш заруратидан келиб чиқиб ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш асосларини яратишни истаб,

қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Томонлар иккала мамлакат ўртасида, шунингдек, транзит билан уларнинг ҳудудлари орқали учинчи мамлакатга мунтазам ва номунтазам равишда автобуслар билан йўловчилар ва прицепли ёки прицепсиз юк автомобилларида ёки ярим прицепли автомобилларда юк ташишни, шунингдек енгил автомобилларда якка-якка ёки гуруҳ бўлиб сайр қилишларни амалга оширишни шартлашиб олдилар.



2-модда


Автобусларда йўловчиларни мунтазам равишда ташиш ташкилот (фирма)нинг номи, транспорт тури, юриш йўналиши, ҳаракат жадвали, тариф, йўловчиларни чиқариш ва тушириш жойлари, юк ташишларни бажариш даври ва мунтазамлиги тўғрисида олдиндан Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишувга кўра ташкил этилади.



3-модда


Иккала Томон ўртасида ёки транзит билан уларнинг ҳудудлари орқали йўловчиларни автобусларда номунтазам ташишлар, мазкур Битимнинг 4-моддасида назарда тутилган юк ташишлар бундан мустасно, томонларнинг ваколатли органлари томонидан берилаётган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Йўловчиларни номунтазам ташишни амалга ошириш учун

...