Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғликни сақлаш вазирлигининг 4-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 75-сон "Радиация натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар рўйҳатини тасдиқлаш ҳақида"ги 17.02.2004 й. Қарори (АВ томонидан 19.04.2004 й. 1340-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.04.2004 й.

N 1340

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.02.2004 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.02.2004 й.

N 75


ҚАРОРИ



Радиация натижасида келиб чиқиши мумкин

бўлган касалликлар рўйҳатини тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 29 апрелдан кучга киради)



Радиациядан зарар кўрган фуқароларга тиббий ёрдамни ташкил этиш ва улардаги ривожланган касалликларини радиацияга боғлиқлигини аниқлаш масалаларини такомиллаштиришда, Халқаро қўмиталарнинг, Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги давлатларидаги ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги бир қатор илмий ташкилотларнинг тадқиқотларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Радиация натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар Рўйҳатини иловага мувофиқ тасдиқлаш.


2. Ушбу қарор Адлия вазирлиги томонидан рўйҳатга олинган кундан бошлаб 10 кундан кейин кучга киритилсин.

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф.Г.Назиров

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

                      

О.О.Обидов

            





Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

2004 йил 27 февраль 4-сон, 75-сон

қарори билан тасдиқланган

ИЛОВА



Радиация натижасида келиб чикадиган касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Турли даражадаги ўткир ва сурункали нур хасталиги.


2. Хавфли ўсма касалликларнинг (саратон) барча турлари.


3. Лейкоз.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 16-сон, 191-модда.