Бош прокурорнинг 31.10.2018 й. 205-сон "Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.11.2018 й. 3093-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.11.2018 й.
N 3093
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ПРОКУРОРИНИНГ
31.10.2018 й.
N 205
БУЙРУҒИ
Текширувларни электрон рўйхатга олиш
ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги
низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан БУЮРАМАН:
1. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Буйруқ ижроси устидан назорат Бош прокурорнинг соҳа бўйича ўринбосари зиммасига юклатилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош прокурор О. Муродов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 1 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 932-модда