Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2018 й. 980-сон "Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.12.2018 й.
N 980
РАҲБАРЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ
ВИЛОЯТИДА ХОДИМЛАРНИ ДОИМИЙ ПРОПИСКА
ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ИЛТИМОСНОМА КИРИТИШИ
МУМКИН БЎЛГАН ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ,
ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,
РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИГА МОЛИК БОШҚА
ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 11-1-банд қўшилсин:
"11-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги".
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 4 декабрь