Халқ таълими вазирининг 26.12.2018 й. 16-мҳ-сон "Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.01.2019 й. 3118-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.01.2019 й.
N 3118
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
26.12.2018 й.
N 16-мҳ
БУЙРУҒИ
Умумий ўрта таълим муассасасининг
кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий
низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. Шерматов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 14 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 32-модда